Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида яна 2 фаластинлик шаҳид бўлди
Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида сионистларнинг ўқидан яна икки фаластинлик ёш шаҳид бўлди.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим ҳар куни турли баҳоналар билан мазлум Фаластин халқига ҳужум қилиб уларни шаҳид қилади, ярадор этади ва ёки ҳисба олади.
Фаластин халқи ва қаршилик кучлари ҳам сионистларнинг бу жиноятларига жавобан душманга қарши амалиётлар олиб боради.
Икки фаластинлик ёш бугун -сешанба эрталаб Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашан Ерихо- Аррихо шаҳридаги Ақба Жабр лагерига қарши сионистлар ҳужумида шаҳид бўлган.
Бундан ташқари бир неча кун олдин фаластинлик ёш йигит Аҳмад Муҳаммад Халифа ҳам Ноблус ғарбида жойлашган Завота ҳудудида сионистик режим жангариларининг ҳужуми чоғида шаҳид бўлганди.
Ғарбий соҳил ва ишғол остидаги Қуддуснинг турли ҳудудларида ёшларга қарши ҳужумлар, босқинлар ва кенг-кўламли ҳибсга олишлар ҳамда шаҳарчаларда яшайдиган сионистларнинг фаластинликлар ва уларнинг мулкалрига ҳужумлари тўлқини кузатилмоқда.