Сионистик режим жангариларининг Женинга уюштирган ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
Сионистик режим жангариларининг Женинга ҳужуми оқибатида қаршилик кучлари босқинчилар билан тўқнаш келди ва бир фаластинлик шаҳид бўлди.
Шаҳоб сайтининг хабарига кўра, бугун -17 август сионистик режим жангарилари Ғарбий қирғоқдаги Женин шарқидаги шарқий минтақага ҳужум қилиб Ал-биёдар ўқига қаршилик кучлари билан тўқнашди.
Тўқнашув оқибатида 32 ёшли фаластинлик бир ёш Мустафо Алекстоний сионистларнинг ўқлари боши, кўкраги ва юрагига тегиши оқибатида шаҳид бўлди.
Бошқа айрим манбалар эса Қудсни ишғол қилган режим жангарилари томонидан бир неча фаластинлик ёшлар ҳибсга олингани ҳақида ҳам хабар берган.
Сионистик режими жангарилари сўнгги пайтларда қаршилик кўрсатиш амалиётларнинг кучайиши билан бир вақтда Ғарбий қирғоқда фаластинилкларга қарши ҳужумларини кучайтириб Женин шаҳри ва унинг лагерини нишонга олмоқда.
Босқинчи сионистларнинг махсус жангарилари аҳоли ниқоби остида қаршилик кучлари тўпланган ҳудудларга кириб боришга ва уларни ҳибсга олишга ёки ўлдиришга уринмоқда.
Ўтган ҳафта Жениндаги Ал-Мараҳ маҳалласига сионистик режимнинг 20 дан ортиқ ҳарбий машинаси жўнатилди ва босқинчилар турар жойларни ўраб олишди. Натижада Ал-Қудс фаластинлик кучлари батальонлариниг жангчилари Женин бригадаси, Фаластин Исломий Жиҳоднинг ҳарбий бўлими билан тўқнашув юз берди ва бир фаластинлик асирга олинди.