Арбаин маросими хавфсизлигини таъминлаш учун Ҳашд-уш-шаъбий кучлари Карбалога юборилди
Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий қуролли кучларининг бир қисми Арбаин маросими хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ироқнинг Найнаво вилоятидан Карбалога юборилди.
2023-йил 6-сентябрь, Арбаин -дунё шиаларининг уччинчи имоми ва унинг собиқ ёронлари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ нинг Карбало саҳросида шаҳид бўлишлари,кунидир ва бу санада зиёратчилар Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига Арбаин Ҳусейний /а/ маросимида қатнашиш учун борадилар.
Алмаълума сайтининг хабар қилишича, Ҳашд-уш-шаъбий кучлари ахборот идораис, /Ироқ халқ сафарбарлик кучлари/ ўз баёнотида Найнаводаги Ҳашд-уш-шаъбий амалиётлари 33-бригадаси кучларининг бир қисми Арбаин Ҳусейний /а/ зиёрат маросимлари хавфсизлигини таъминлашда қатнашиш учун Найнаво вилоятидан Карбалога жўнатилди деб маълум қилди.
Баёнотда келтирилишча бу ҳаракат Найнаво амалиётлар қўмондонлигини Фурот дарёсининг ўрта бўлинмларини мустаҳкамлаш учун қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва миллионлаб Арбаин зиёратчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Арбаин маросим хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ҳашд -уш -шаъбийнинг 33- бригадаси кучлари билан бир қаторда Ҳашд-уш-шаъбийнинг 7 -бригадаси кучларини ҳам Карбалога юборилган деб таъкидланган баёнотда.
Ироқ ИИВ раҳбари ва Арбаин зиёрат хавфсизлиги олий қўмитаси раиси Абдулаимр Аш-шамрий ҳам Арбаин зиёрат маросими хавфсизлиги режасини амалга ошириш жараёни билан таъминлаш мақсадидад Ироқнинг Зарботия ҳудудига борган.
Ҳар йили Ироқ ва бошқа мамлакатлардан миллионлаб шиалар Карбало вилоятида қаттиқ хавфсизлик чоралари остида Арбаин Ҳусейний /а/ маросимида қатнашидилар.