август 31, 2023 17:50 Asia/Tashkent
  • Ироқ 2 миллиондан ортиқ Арбаин зиёратчиларини қабул қилди
    Ироқ 2 миллиондан ортиқ Арбаин зиёратчиларини қабул қилди

Ироқ Ички ишлар вазирлиги мамлакатга 2 миллиондан ортиқ хорижлик зиёратчилар келганини маьлум қилди.

2023-йил 6-сентабр, Арбаин дунё шиаларининг учинчи имоми Ҳазрати Имом Ҳусайн (а.с.) ва унинг содиқ ҳамроҳларининг Карбало саҳросида шаҳид бўлган кунларидир. Зиёратчилар шу куни Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига Арбаин Ҳусайний (р.а.) маросимида қатнашиш учун киришади.

Ироқ расмий хабар агентлигининг хабарига кўра, Ироқ Ички ишлар вазирлиги баёнот бериб, Арбаин Ҳусайний (р.а.) пиёда бошланишидан бугунгача Ироқ чегараларидан бу ўлкага икки миллион 329 минг 400 нафар зиёратчи кириб келганини маълум қилди.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги баёнотида шундай дейилади:Ички ишлар вазири Абд ал-Амир аш-Шаммарий бошчилигидаги Арбаин зиёрати бўйича Олий хавфсизлик қўмитаси хавфсизлик бўлинмаларини жойлаштириб, зиёратчиларнинг Карбалога борадиган йўлларнинг хавфсизлигини таьминлаш мақсадида фаолиятини давом эттирмоқда.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, ушбу баёнотда, Арбаин маросимини имкон қадар катта даражада ўтказиш учун барча хавфсизлик ва хизмат ходимлари ҳушёр ҳолатда эканлигини қўшимча қилди.

Шу муносабат билан Ироқ Ички ишлар вазирлигининг алоқа ва оммавий ахборот воситалари директори Саад Маан ҳам шундай деди:Арбаин маросимини ўтказиш бўйича тузилган режалар Олий хавфсизлик қўмитаси раҳбари ва Ироқ Ички ишлар вазирининг назорати ва кузатуви остида яхши амалга оширилмоқда.

Ҳар йили бўлгани каби, Або Абдуллоҳ ал-Ҳусайннинг миллионлаб мухлислари Арбаин маросимида иштирок этиш учун дунёнинг турли бурчакларидан Карбалага келишади.

Ёрлиқ