Яманга қарши Ол Сауд ёлланмаларининг ҳужуми қайтарилди
ноябр 15, 2016 19:50 Asia/Tashkent
Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари Ол Сауд режими ёлланмларини бу мамлакат жанубига қарши ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлишди.
Яманнинг Алмасира телеканали хабарига кўра, бугун Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари бир неча марта Арабистон ёлламналари уюштирган ҳужумларини қайтардилар. Бу амалиёт натижасида бир қанча арабистонлик ёлланмалар йўқ қилинди.
Шунингдек Яман ҳарбий кучлари Алҳазам шаҳри ғарбига қарши Ол Сауд ёлланмалари уюштирган ҳужумларини қайтариб уларга қарши махсус амалиёт ўтказдилар.
Мазкур амалиёт жараёнида ҳам Ол Саудга тегишли бир қанча зирҳли машиналар нобуд этилди.