сентябр 24, 2023 11:48 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Соҳилда икки фаластинлик шаҳид бўлди
    Ғарбий Соҳилда икки фаластинлик шаҳид бўлди

Фаластин манбалари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тулкарм қочқинлар лагерида икки фаластинлик шаҳид бўлганини маълум қилди.

Фаластиннинг Шаҳаб ахборот агентлигига кўра, Абдулраҳмон Сулаймон Одғаш ва Есед Жабавий номли икки фаластинлик ёш йигит шу якшанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тулкарим шарқидаги “Нур Шамс” лагерига сионистларнинг ҳужуми ортидан шаҳид бўлди. 

Сионист аскарлар Нур Шамс Тулкарм лагерига ҳужумда танкга қарши ЭНЕРГА ракеталаридан фойдаланган.

Маҳаллий манбалар, бу режимнинг бульдозерлари дастагида ўнлаб ҳарбий машиналар Нур шамс лагерига етиб боргунча Тулкарм шаҳрига бир неча ўқдан ҳужум қилиб, уни ҳар томондан ўраб олганини маълум қилди.

Бошқа томондан, қаршилик кучлари босқинчиларнинг бульдозерларига портловчи пакетлар билан ҳужум қилди.

Тулкарм бўлимига қарашли Ал-Қассам батальонлари ҳам ўз баёнотида, мужоҳидларимиз бошқа қаршилик гуруҳлари биродарлари билан Нур шамс лагерида бир неча ўқда қуролли тўқнашув бошлаганини маълум қилди.

Ёрлиқ