Ал-Ақсо операцияси жараёнида ҳалок бўлган сионистлар сони 1000 кишига етди
Сионистик режим ОАВлари Фаластин қаршилик кучларининг босиб олинган ҳудудлардаги Ал-Ақсо операциясида ҳалок бўлган сионистлар сонини 1000 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси ҳам Ал-Ақсо бўрони амалиётида ҳалок бўлган сиоинстлар сони 1000 кишига етгани ва Ҳамас кучлари томонидан асирга олинганлар сони ҳам 150 кишидан ошганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча сионистик режим армияси Фаластин қаршилик кучларининг босиб олинган ҳудудларга уюштирган ҳужумида 700 нафар сионист ўлдирилганини хабар қилганди.
Аввалроқ сионистик режим ОАВлари Ғазодаги сионист асирлари сонини 150 дан 200 кишигача эканлигини билдирган эди.
Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Нахола ҳам кеча биргина шу ҳаракат 30 дан ортиқ сионист қўлга олганини эълон қилди.
Бу эса сионистик режим армиясининг тан олишича Фаластин қаршилик кучлари ишғол қилинган ҳудудларда ҳамон бу режим жангарилари билан жанг қилаётани пайтига тўғри келмоқда.
Ал-Қассом бригадалари ҳам шанба куни Ҳамас кучлари босиб олинан ҳудудлага кирганини эълон қилганди.