октябр 16, 2023 21:51 Asia/Tashkent
  • Ал-Қассам баталонлари томонидан Қуддус ва Тел-Авивга ракета ҳужумларининг янги тўлқини бошланди
    Ал-Қассам баталонлари томонидан Қуддус ва Тел-Авивга ракета ҳужумларининг янги тўлқини бошланди

Фаластин ахборот манбалари Ғазо секторидаги Фаластин қаршилик кучларининг Тел-Авив шаҳри ва босиб олинган Қуддусга кучли ракета ҳужумларининг янги тўлқини ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, Фаластин ахборот манбалари маьлум қилди:Фаластин қаршилик кучлари ишғол қилинган Қуддусни яна ракеталар билан бомбардимон қилди.

Бу манбалар, бу ҳужум ортидан Қуддусда хатар қўнғироғи чалинганини эълон қилди.

Бу хабарга кўра, бу ҳужум Кнессет (Сионистик режим парламенти) мажлиси ва парламент қароргоҳида вакилларнинг ҳозирлиги билан бир вақтда амалга оширилган.

Сионистик матбуот ҳам ушбу ракета ҳужумидан сўнг депутатлар бошпанага қочиб, Кнессет залини эвакуация қилганликларини эълон қилди.

Ушбу хабарга кўра, Қудс осмонида ҳам бир нечта портлашлар эшитилган.

Ушбу ҳужум билан бир вақтда ахборот манбалари Тел-Авив шаҳрига ҳам худди шундай ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар беришди.

Шу муносабат билан сионист манбалар Тел-Авив ва унинг атрофидаги ҳудудлар, шунингдек, Гуш Дан ҳудудида хавотир қўнғироғи янграгани ҳақида эълон қилди.

Бу ҳақда сионист оммавий ахборот воситалари шундай ёзди:Нетаняху ХАМАСни йўқ қилмоқчи эканлигини айтганидан бир неча дақиқа ўтиб, Қуддус ва Тел-Авивни нишонга олган кучли ракета ҳужумларининг янги тўлқини бошланди.

Бошқа хабарга кўра, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионист режим позицияларига ҳужумни давом эттириб, бугун сионистларга тегишли бешта қароргоҳни нишонга олганини эълон қилди.

Ушбу хабарга кўра, Ҳизбуллоҳ қаршилик кучлари "Мискаф Ом", "Хирбат ал-Манара", "Ҳармун", "Риша" ва "Рамиа" штаб-квартираларини тўғридан-тўғри ва мос қуроллар билан нишонга олишга муваффақ бўлди.

Ал-Ақсо тўфони операциясининг 10-кунига кираётгани ва қаршилик жангчиларининг сионистик режимга қарши жангда ноёб ғалабаларини қўлга киритишда давом этаётган бир пайтда, сионистик режим армияси фаластинлик жангчилар билан тўқнаш келишдан умидсиз бўлиб, аҳоли турар жойлари, тиббиёт марказлари, масжидлар ва фаластинлик қочқинлар лагерларини бомбардимон қилди ва Ғазода 2808 фаластинликни шаҳид қилди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар болаларни ташкил этади.

Шунингдек, сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери 10 859 киши жароҳатланган.

Ёрлиқ