Байрут: Агар тажовуз давом этса, уруш бошланишининг айбдори Исроилдир
(last modified Mon, 30 Oct 2023 16:08:17 GMT )
октябр 30, 2023 21:08 Asia/Tashkent
  • Байрут: Агар тажовуз давом этса, уруш бошланишининг айбдори Исроилдир
    Байрут: Агар тажовуз давом этса, уруш бошланишининг айбдори Исроилдир

Ливан муваққат бош вазири Нажиб Миқотий ҳукуматнинг мамлакатни урушдан қутқариш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлаб, айтдики, агар чегара бузилиши ва босқинчилик давом этсца, сионист режим Ливан билан уруш бошлаганликда айбдор бўлади.

ИСНАнинг душанба кунги хабарига кўра, Миқотий “Минтақадаги кескинлик туфайли Ливан бўроннинг марказида” эканини айтди ва “Исроилнинг жанубий чегаралардаги провокацион ҳаракатларига чек қўйишга” чақирди.

"Ливан халқи урушни хоҳламаслигини ва биз мамлакатни урушдан хавфсиз сақлашга интиламиз" деб огоҳлантирган Миқотий айтди:Ливан урушга кирса, масала фақат Ливан билан чегараланиб қолмайди ва минтақада тартибсизлик бўлади”.

Ливан муваққат бош вазири агар мамлакат чегаралари бузулишда давом этса, урушни бошланишида сионистик режим айбдор, деди:Уруш бўлса, режа тайёрлаш учун халқаро ташкилотлар билан келишиб олдик.

Ливан ва ишғол қилинган ҳудудлар ўртасидаги чегара 7 октябрь куни Ҳамас ва сионист режим ўртасидаги қарама-қаршилик бошланганидан буён бир томонда бу режим армияси ва бошқа томондан Ҳизбуллоҳ ва Фаластин гуруҳлари ўртасида кескинлик ва отишма ва ракеталар алмашинувига гувоҳ бўлди.