Жозеф Аун АҚШ вакили Ортегас билан суҳбатда нималар деди?
(last modified Sat, 05 Apr 2025 13:36:18 GMT )
апрел 05, 2025 18:36 Asia/Tashkent
  • Жозеф Аун АҚШ вакили Ортегас билан суҳбатда нималар деди?
    Жозеф Аун АҚШ вакили Ортегас билан суҳбатда нималар деди?

Ливан президенти АҚШ вакили билан суҳбатда Исроил режими 1701-резолюцияга амал қилиш ва Ливан тупроғига тажовузни тўхтатиши кераклигини таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  АҚШ вакили Морган Ортегас бугун Байрутдаги Баабда саройида Ливан президенти Жоеф Аун қабулида бўлди.

Хабарга кўра, Ливан президенти  АҚШ  вакили билан суҳбатда биз БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясини амалга ошириш зарурлиги ва Исроил режимининг уни амалга ошириш бўйича мажбуриятини таъкидладик, деб айтди.

Мишел Аун сўзларининг бошқа қисмида,  айнан Исроил режими ўт очишни тўхтатишни бузади ва Исроил томонидан тажовуз ва бузилишлар /ўт очишни тўхтатишни бузиши/ тўхтатилиши керак деб қўшимча қилди.

У бу учрашувда  Ливан армиясининг барча зарур чоралар кўриши ва озод қилинган ҳудудларда ўз ролини ўйнаши зарурлигини ҳам таъкиладик, деб изоҳлади.

Жозеф Ауннинг сионистик режим тажовузларини якунлашга урғу бергани, Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби шайх Наъим Қосим ўзининг сўнгги нутқида, агар Исроил режими Доҳия , Ливан Жануби ва Бақаъга ҳужумлар билан янги тенгламларни қўйиши мумкинлигини ўйлаши бу мутлақо нотўғри деган огоҳлантиришлари билан бир вақтга тўғри келмоқда.

У шунингдек, сионистик режим бизнинг баёнотларимизни паст баҳоламаслиги керак, чунки агар бу режим риоя қилмаса, бошқа вариантлар сттол устида бўлади деб таъкидлади.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби, Исроил режимини Ливанни нишонга олиши ва хохлага вақтда бу мамлактага ҳужум ва тажвоуз қилиши қабул қилиб бўлмаслигини билдириб, биз ҳеч кимнинг Исроил режимига қарши кучимизни тортиб олишига йўл қўймаймиз деб қайд эди.

Агар шу пайтгача сабр қилган бўлсак, бу сабр имкон бериш учун эди амо мамлакат расмийлари ҳамма нарсанниг чегараси борлигини билишлари керак, деб аниқлик киритди, у.