Ғазо тиббиёт ходимларидан 200 дан ортиқ киши шаҳид бўлди
(last modified Thu, 16 Nov 2023 06:57:29 GMT )
ноябр 16, 2023 11:57 Asia/Tashkent

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторида эълон қилди:сионистик режимнинг ушбу баррикадага ҳужумлари бошланганидан буён ушбу шаҳар тиббиёт ходимларидан 202 киши шаҳид бўлди.

Фаластин Сама ахборот агентлигига кўра, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди:сионистик режимнинг Ғазога ҳужумларида фуқаролик мудофааси кучларининг 36 нафар аъзоси шаҳид бўлди, шунингдек 200 дан ортиқ тиббиёт ходимлари жароҳат олди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилди: Ғазодаги 35 тиббиёт марказидан 25 шифохона ва тиббиёт марказлари бомбардимон ва ёқилғи йўқлиги сабабли ёпилди.

Бу ҳисоботга кўра, босқинчи режим бомбардимонлари вайроналари остида 3600 нафар тинч аҳоли, жумладан 1750 нафари бола ҳамон бедарак йўқолган.

Фаластинликларга қарши содир этган сўнгги жиноятида сионист режим Ғазо бўлаги марказидаги Ҳайй ас-Сабрани нишонга олди, бунинг натижасида 50 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Сионистлар томонидан Ғазодаги Шафа касалхонасини қайта-қайта бомбардимон қилиш, электр энергиясини узиб қўйиш, ёқилғи таъминотига тўсқинлик қилиш ва шаҳидлар жасадларини ундан олиб чиқиш геноциднинг бир қисми ва унинг даъвогарлари сукут сақлаган ҳолда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишдир. Аввалроқ Ғазодаги ал-Муамдоний каби бошқа шифохоналарда ҳам кўрсатилган фожиа.

Сионист режимнинг Ғазога қарши ирқчилик ҳужумларида фаластинлик шаҳидлар сони 12 мингга, ярадорлар сони эса 29 мингдан ошди.

Ёрлиқ