ноябр 17, 2023 19:56 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳужумида Фаластин Қонунчилик Ассамблеяси раиси  ва бошқа ўнлаб фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режим ҳужумида Фаластин Қонунчилик Ассамблеяси раиси ва бошқа ўнлаб фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим армияси Ғазо бўлгасига ҳужумида Фаластин Қонунчилик Ассамблеяси раиси шаҳид бўлди. Шунингдек бу режимнинг Ғазо шимолидаги мактабга ҳужум қилганида, ўнлаб фаластинлик шаҳид бўлиб 100 нафардан ортиқ жароҳатланди.

Сионисти крежимнинг Ғазо бўлгасига уюштирган бугунги ҳужумида Фаластин Қонунчилик Ассамблеяси раиси Аҳмад Баҳр шаҳид бўлди.

Спутник сайтига кўра, Фаластин матбуоти Ғазодаги  Фаластин Қонунчилик Ассамблеяси раиси Аҳмад Баҳнинг сионистик режим ҳужуми натижасида олган жароҳатлари оғирлиги сабабли шаҳид бўлганини маълум иқлди.

Бундан ташқари, Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Фаластин давлат телевиденияси сионистик режим армиясининг Ғазо бўлгаси жанубидаги Аз-Зайтун маҳалласидаги Ал-Фалоҳ мактабига ҳужуми ортидан бир неча фаластинлик шаҳид бўлиб, яна ўнлаб нафар жароҳатланди деб эълон қилди.

Фаластин давлат телеканали шунингдек ўзининг Телеграмм каналида бу мактабда ўнлаб фаластинлик қочқинлар ярадор бўлганига тўхталиб, камида 20 нафар фалстинлик шаҳид бўлиб 100 дан ортиқ жароҳатланди. Аммо баъзи фаластинлик манбалар шаҳидлар сонини 50 нафардан зиёд деб хабар қилмоқда. 

Мазкур телевидения бугун эрталаб Ғазо шаҳри ва унинг шимолий ҳудудлари аҳолисидан 120 нафар шаҳиднинг Ал-Андуниси касалхонасига кўчирилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим армиясининг Ғазо бўлгасига 7-октябрь бошлаган ва шу кунгача давом этаётган йиртқичларча ҳужумлари натижасида  шаҳид бўлган фаластинликлар сони 12 мингдан ошган.

Ёрлиқ