Сионистик режим қамоқхоналарида камида 350 нафар гўдаклар сақланмоқда
Фаластинлик қамоққа олинганлар ва асирлар ишлари бўйича анжуман, Сионистик режим қамоқхоналарида камида 350 нафар гўдаклар сақланаётганлиги ҳақида хабар берди
Фаластинлик қамоққа олинганлар ва асирлар ишлари бўйича анжуман, Сионистик режим қамоқхоналарида камида 350 нафар гўдаклар сақланаётганлиги ҳақида хабар берди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластинлик қамоққа олинган ва асирлар анжумани бугун шанба куни Халқаро болалар куни арафасида шундай маълум қилдики, Сионистик режим қамоқхонасида сақланаётган ёш болалар ва ўсмирлар ўртасида 12 нафар қиз ҳам бор. Ушбу анжуман Исроил суд маҳкамаларининг Фаластинлик гўдаклар учун узоқ муддатли ҳукмларни чиқаришига ишора қилиб шундай баёнот бердики, 2015 йилнинг октябр ойида Қуддус интифозаси бошланганидан ҳозирга қадар 2 мингдан ортиқ фаластинликлар Сионистик режим хавфсизлик кучлари томонидан қамоққа ташланди. Ушбу Фаластин анжумани ўз баёнотида Фаластинлик гўдакларнинг ишғол этилган фаластин юртидаги Офер, Маждо ва Ҳэшорун қамоқхонасида сақланаётганига ишора қилиб шундай изоҳ бердики, қамоқхоналарда сақланаётган ўнлаб болалар Исроил суд маҳкамаларининг адолатсиз ҳукм чиқаришларини ва суд терговини кутиб туришибди.