Ливан Ҳизбуллоҳи томонидан сионист аскарлар жамоаси нишонга олинди
Ливан Ҳизбуллоҳи шанба оқшомида ушбу гуруҳнинг босиб олинган ҳудудлар билан чегарада сионист аскарларга ҳужум қилган пайтини кўрсатадиган видеони тарқатди.
Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу видеода Ҳизбуллоҳнинг Ливаннинг босиб олинган ҳудудлар билан жанубий чегараси яқинидаги “Ал Манара” шаҳарчасида сионист аскарларнинг тўпламига қарши операцияси акс этган.
Шанба куни эрталаб Ҳизбуллоҳ Ливан жанубида сионистик режимнинг дронини уриб туширди. 14 ноябрь куни ҳам Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи босиб олинган Фаластин шимолида ушбу режимнинг дронини уриб туширди.
Яна бир янгилик шуки, сионистик армия шанба куни Фаластин қаршилик кучлари ўртасидаги сўнгги кунларда юз берган тўқнашувда олти нафар сионист аскар ҳалок бўлгани ва яна етти нафари яраланганини эълон қилди. Шанба оқшомида сионист манбалар Ғазо сектори шимолида фаластинлик жангарилар билан тўқнашув чоғида аскарлар, жумладан, ишғолчи режим махсус кучлари бўлинмаси полковниги ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Бундан олдин Ал-Маядин тармоғи ўзининг Ғазодаги мухбирига таяниб, қаршилик жангчилари Байт Ханун шаҳрида кўплаб сионист аскарларни овлашга ва ўлдиришга муваффақ бўлганини эълон қилди.
Бу мухбир қўшимча қилди:Фаластин қаршилик кучларининг, хусусан, Ғазо секторининг шимоли-ғарбий йўналишида отиш ҳажмининг ортиши сионистик режим аскарларини ҳайратда қолдирди.
У яна шундай деди:Қаршилик жангчилари энди нафақат шаҳарларнинг қоқ марказида, балки душман фронтининг орқа чизиғида, хусусан, Ғазо секторининг чегара ҳудудларида, шунингдек, сионистик режимнинг ҳарбийлар тўпланадиган жойларининг марказида жанг қилмоқда.
Ал-Қассам баталонлари матбуот котиби Абу Убайда жума куни кечқурун сўнгги 4 кун ичида душманнинг 62 та зирҳли техникаси, жумладан, танклар, транспорт воситалари ва бульдозерлари йўқ қилинганини маълум қилди.