Ироқдаги Эрбил аеропортидаги Америка базаси нишонга олинди
Эрбил аеропортидаги Америка ишғол базаси Ироқ исломий қаршилик кучлари томонидан нишонга олинди.
17 октябрдан бери Ироқнинг исломий қаршилик ҳаракати Фаластин халқи ва Ғазо аҳолисини бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзининг ракета ва дрон ҳужумлари билан минтақадаги Америка ҳарбий позицияларини бир неча бор нишонга олди.
ИРНА хабарига кўра, Ироқ исломий қаршилик ҳаракати сешанба куни берган баёнотида:Душманнинг Ғазо халқига қарши жиноятларига жавобан Ироқ исломий қаршилик жангчилари Эрбил аеропортидаги Америка ишғолининг базасини учувчисиз учоқ билан нишонга олди ва бу тўғридан-тўғри нишонга тегди.
Аввалроқ Ироқ ахборот манбалари чоршанбага ўтар кечаси Ироқнинг Курдистон минтақасидаги “Ҳарир” базасидаги Америка ҳарбий базасининг жойлашуви яна Ироқ қаршилик кучларининг учувчисиз учоқлари ҳужуми нишонига айланганини эълон қилган эди.
Чоршанба куни эрталаб Ҳарир базасига Ироқнинг исломий қаршиликлари учувчисиз самолёт билан ҳужум қилди.
Ўтган кунларда АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базалари бир неча бор дрон, ракета ва ракета ҳужумларига учраган.