Фаластин қаршилик кучлари амалиётида сионистик режимнинг 60 нафар жангариси ўлдирилди
Фаластин Қаршилик ҳаракати -ҲАМОСнинг ҳарбий қаноти бўлган " Катоиб-ал-Қассам" уюштирилган амалиётда камида 60 сиоинст ўлдирилганини хабар қилди.
Эрон телералиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча ҲАМОС ҳаракатининг " Катоиб -ал-Қассом" батальонлари ўз баёнотида, қаршилик кучлари бугун тонгда Исроил режими армияси жангарисининг " Жаҳр-ал Дик" ҳудуди шарқидаги чодирда жойлашувини кузатиб бу чодир атрофига бомба ўрнатдилар деб изоҳлади.
Қаршилик кучлари баёнотига биноан бу бомбаларни портлаши натижасида камида 60 сионист жангариси ҳалок бўлган.
Бу амалиётда омон қолган сионистик режим аскарини йўқ қилиш учун ҳодиса жойига борган қаршилик кучларидан бири портлаш жойига бориб топшириқни бажаргач ўз позициясига қайтган.
Сионистик режимнинг Ғазо секторига қилган шафқатсиз ҳужумларига жавобан Фаластин қаршилик кучлари ҳам бу режимнинг ҳарбий позицияларини нишонга олмоқда.