Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасини ваҳшиёна бомбардимон этмоқда
ОАВ манбалари, босқинчи сионистик режим қирувчи самолётларини Ғазо бўлгасини шиддатли бомбардимон қилишни давом эттиришни хабар қилмоқда.
Ал-маёдин телеканалининг хабар қилишича, Ғазо бўлгаси сионистик режим қирувчи самолётлари томонидан бомбардимон этилмоқда ва бу ҳужумларда бу ҳудудда кўп сонли фаластинлик шаҳид бўлиб ёки ярадор бўлди.
Хабарда келтирилишича, бу ҳудуднинг бомбардимон қилиниши натижасида Ғазхо секторидан жуда кўп ярадорлар Ал-Ақо шаҳидар калахонасига кўчирилди. Хабарга кўра, сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасининг жанубида жойлашган Хон Юнис шаҳрининг шарқий ҳудудларини ҳамон бомбардимон қилмоқда.
Сионист жангарилари Тал-аз-Зафтар ва Жабалия лагерларидаги қочқинлар посёлкасининг 4 та мактабида янги оммавий қирғинларини амалга оширди.
Сионистик режим қиурвчи самолётлари Ғазо марказидаги Дейр-Ал-Балаҳга янги ҳужумларида бир қанча тинч аҳолини шаҳид қилди яна бир қанчаси ярадор этди.
Босқинчи сионистлар томонидан амалга оширилган бомбардимонларининг кўлами туфайли Ғазо жанубидаги касалхоналар бу секторидан кўчирилган ярадорларнинг бу қадар кўпни сиғдира олмайди.
Исроил режимининг Ғазога 7-октябрдан бери амалга ошираётган тажовузлари оқибатида шаҳидлар сони 17 минг 487 кишига ва яраланганлар сони эса 46 минг 480 кишига етди. Шаҳидларнинг 70 фози бегуноҳ болалар ва аёллардир.