Сионистик режим бош вазири ҲАМОС ҳаракатининг маҳбусларни алмашиш шартларига қарши чиқди
(last modified Mon, 22 Jan 2024 11:37:49 GMT )
Январ 22, 2024 16:37 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим бош вазири ҲАМОС ҳаракатининг маҳбусларни алмашиш шартларига қарши чиқди
    Сионистик режим бош вазири ҲАМОС ҳаракатининг маҳбусларни алмашиш шартларига қарши чиқди

Сўнги кунларда Ғазо секторидаги жиноятларни тўхтатиш учун қаттиқ ички ва ташқи босимларга дуч келган сионистик режим бош вазири Фаластин Исломий қаршилик ҳаракатининг асирлар алмашуви шартларини рад этди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу  Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОСнинг асирлар алмшатириш шартларини рад этиб, кечанги нутқида : биз урушни барча фронтларда давом эттирамиз деб иддао қилди.

Сионистик режимнинг баёнотлари ортидан бу режим маҳбусларининг оилалари Нетаняҳу қароргоҳи олдида митинг ўтказиб ундан маҳбусларни алмашиш бўйича зудлик билан келишувга эришишни талаб қилишди.

Кеча Тел-авив шаҳри ҳам сионистик режим бош вазирига қарши оммавий намойишларига гувоҳ бўлди. Бу режим маҳбусларининг оилалари якшанбага ўтар кечачи  Тел-авивдаги сионистик режим уруш вазирлиги қароргоҳига киришини тўсиб қўйишди. Бу оилалар маҳбусларни алмашиш талаби билан шиорлар айтишди.

Шу вазиятда сионистик режим жосуслик ташкилоти -Моссаднинг собиқ раиси Тамир Бардо Тел-авив режимининг маҳбуслар алмашиш шартномасини имзолаш ва Ғазо секторидаги ҲАМОС раиси Яҳё Синвор билан ўз маҳбусларини озрд қмлигшдан чораси йўқлигини маълум қилди.

Тамир Пардо

 

Фаластин қаршилик кучларидан мағлум бўлишда айбдорлар борасида Исроил режими етакчилари ўртасида ички ихтилофларнинг кучайиши ҳам босиб олинган ҳудудлардаги таранглик ва кескинлик кўламини оширган ва аксарият сионистлар эса бу муваффақиятсизликда Бинямин Нетаняҳуни айблашмоқда.

Лапид

 

Сионистик режимнинг собиқ бош вазири ва бу режимнинг мухолиф қанотининг ҳозирги раиси Яир Лапид ҳам ўз суҳбатида бу режим вазирлар маҳкамаси вазирлари ўртасидаги кескин ихтилофларни ва вазирларнинг мажлислардаги баҳсларини  ошкор қилиб вазирлар маҳкамасининг барча йиғилишлари ва уруш кабинетлари йиғилишлари вазирлар ўртасидаги  низолар ва тортишувлар билан тугайди деб изоҳлади.

Лапид шунингдек Нетаняҳуга хитобан: бу уруш ва Исроилни бошқаришнинг йўли эсмас ва сен Исроил учун шармандасан деб айтди.