АҚШ армияси Ироқ исломий қаршилик позицияларини нишонга олди
(last modified Wed, 24 Jan 2024 10:53:48 GMT )
Январ 24, 2024 15:53 Asia/Tashkent

Ироқ ОАВлари бугун эрталаб АҚШ бу мамлакатдаги исломий қаршилик кучлари позицияларига ҳужум қилганини хабар қилдилар.

ИРНА ахборот агентлиги ҳам Ироқ манбаларига таяниб,  АҚШ армияси Ироқ ва Иордания чегарасидаги Тарибил ўтиш жойи яқинидаги  минтақа ва Жарф-ун Насрдаги ҳарбий коллежни нишонга олганини маълум қилди.

Reuters ахборот агентлиги ҳам АҚШ ҳужумида Ироқнинг баъзи қаршилик гуруҳлари объектлари ва позициялари нишонга олинганини таъкидлади.

Ироқ қаршилик гуруҳига тегишли "Собирин-нюс" телеграмм канали ҳам бу ҳужумларга тўхталиб,  Бобул ва Ал-Анбор  вилоятларига амалга оширилган алоҳида ҳужумида АҚШ қирувчи самолётлкари Ироқ Бош вазирлиги идорасига тегишли Ҳашд-уш-Шаъбий базаларини нишонга олган деб қайд этди.

Ғарбий Осиёдаги Марказий Осиё ва Шарқий Африка минтақасида жойлашган АҚШнинг СЕНТКОМ террорчи кучлари қўмондони штаб-квартираси ҳам Ироқнинг Катоиб Ҳизбуллоҳ қаршилик кучларининг Ироқдаги позицияларига ҳужум қилганини тасдиқлади.

Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон ҳам ўз баёнотида АҚШ кучлари Байден буйруғи билан давлат 3 та объектига  ҳужум қилди деб қўшимча қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг баёнотида Ироқ Ҳизбуллоҳ батальонларига тегишли 3 та объект ва номлари тилга олинган бошқа гуруҳлар нишонга олинди деб даъво қилди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг  ҳам мазкур баёнотда, АҚШ минтақадаги урушни кучайтиришга интилмайди ва ва биз АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўшимча чоралар кўришдан ҳеч қачон тортинмаймиз деб иддао қилди.

Шунингдек Ироқнинг Сайид-уш-шуҳадо бригадалари бош котиби Абу Алоъ Ал-Валоий ҳам бугун АҚШ ҳужумига жавобан, АҚШнинг янги ҳужумига жавобан кучлариимз ўз амалиётарининг иккинчи босқичини бошлайди деб эълон қилди.

У ўз сўзлари амалиётизмнинг иккинчи боси сиинсти кржиниг Ўрта ер денгизидагиденг в аенгиз танслртини блокировка қилиш ва бу босқинчи тузум портларини хизмат кўрсатишига зарба беришни ўз ичига олади деб эълон қилди.