Ғазода фаластинлик шаҳидлар сони 30 минг нафарга яқинлашди
Бугун Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил режими тажовузи оқибатида шаҳидлар сони 29 минг 606 нафарга ва жароҳатланганлар сони эса 69 минг 737 кишига етганини маълум қилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига биноан, босқинчи сионистик режим ўтган 24 соат ичида Ғазода 8 та қатлиом амалга оширди ва бунинг натижасида 92 фаластинлик шаҳид бўлди ва 123 киши жароҳатланди.
Босқинчи сионистик режим армиясси тажовузлари давомида, бугун Ғазо бўлгаси маркази Дейр-ал Балаҳда энг даҳшатли қатлиомни амалга оширди ва фақат битта портлашда Ғазода 26 киши шаҳид бўлиб, ўнлаб нафар жароҳат олди. Кеча ҳам Ғазо секторига қраши урушнинг 140-кунида Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторининг ярим миллион аҳоли очарчиликдан ранж чекаётгани ва ҳаётлари хавф остида эканлигини маълум қилди.
Шундай бир вазиятни " ўлим учбурчаги" сифатида таърифлаган Ғазо тиббиёт манбалари, сиоинст босқинчилари Ғазо аҳолисини бомбардимон қилибочлик ва эпидемияларга дучор қилганини билдирди.
Бугун эса Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ҳам босқинчи сионистик режимнинг тиббий марказларига ҳужумлари кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, Ғазо секториниг Хон Юнис шарқидаги Носир касалхонаси ҳамон қамалда беморлар ва ярадорларни қабукл қила олмаяпти деб хабар қилди.
Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ўз ҳисоботида сионистик режим ҳарбийлари ярадорлар ва беморларни бошқа шифохоналарга ўтказилишига рухсат бермаяпти деб қўшимча қилди.