Ливан Ҳизбуллоҳи кучлари сионистик режимнинг 5 базасига ҳужум қилди
(last modified Mon, 11 Mar 2024 08:59:47 GMT )
март 11, 2024 13:59 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи кучлари сионистик режимнинг 5 базасига ҳужум қилди
    Ливан Ҳизбуллоҳи кучлари сионистик режимнинг 5 базасига ҳужум қилди

Ливан Ҳизбуллоҳи кучлари босиб олинган ҳудудларнинг шимолидаги қирғинчи сионистик режимнинг 5 та базасини ракета билан нишонга олди.

Ал-маёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра,  Ливан Ҳизбуллоҳи кучлари босиб олинган ерларнинг шимолидаги Радар, Раҳеб, Ал Моликия , Ҳадаб -Ала Бастан, ва Барка Ришадаги сионистик режим жангарилари базаларига ракета билан ҳужум қилди.

Мазкур хабарга асосан Ливан Ҳизбуллоҳи  шунингдек Роҳеб базаси  атрофида геноцидчи сионистик режим жангарилари тўпланган  жойни Баркон ракетаси билан нишонга олди.

Ливан Исломий қаршилик ҳаракати ҳам босиб олинган ҳудудлардаги Моликий базасида босқинчи сиоинстик режимнинг Нимр типидаги ҳарбий машинасини нишонга олиб уни йўқ қилинганини маълум қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи кучлари ўтган йилларда Ғазо бўлгасидаги геноцидчи Исроил режимининг даҳшатли жиноятлари в абу ҳудудда фаластинликларнинг геноцид қилиши ортидан босиб олинна ҳудудлар шимолидаги бу режимнинг ҳарбий базалари ва позицияларига ҳужум қилди. Бу амалиётлар эса мазкур ҳудудларда  яшовчи сионистларнинг қўрқувига сабаб бўлмоқда.