Ливандаги Амал ҳаракатининг 3 нафар кучлари сионистлар ҳужумида шаҳид бўлди
Ливан мамлакатиинг жануби-шарқидаги Маржеъун ҳудудига қарши сиоинстларнинг ҳужумида бу мамлакат Амал ҳаракатининг 3 нафар аъзоси шаҳид бўлди.
ИСНО ахборот агентлигининг хабар мқилишича, Ливан парламенти спикери Набил Берри бошчилигидаги Амал ҳаракати бугунги баёнотида, Амал ҳаракатининг Мўсо Абдулкарим Ал-Мўсавий, Муҳаммадали Ваҳабий ва Муҳаммадовуд Шайит номли 3 нафар кучлари сионистик режим авиазарбаларида босиб олинган Фаластин ҳудудуда тахминан 4 километр узоқликдаги Маръеин ҳудудида шаҳид бўлганини маълум қилди.
Сионистлар ҳужумида яна бир киши яраланган.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо уруши бошлананидан бери, Ливаннинг Амал ҳаракати кучлари ҳам Ҳизбуллоҳ ҳаракати кучлари билан сионистик режим жангининг фронт чизиғида ёнма-ён бўлиб келмоқда.
Ливаннинг жанубий чегарасида Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва сионистик режим кучлари ўртасида ўзаро нишонга олиш ва тўқнашувлар давом этмоқда.
Бошқа хабарга кўра Ливаннинг исломий қаршилик ҳаракати босиб олинган Фаластин шимолидагии сионистик режим ҳарбийларининг йиғилиш марказини нишонга олдилар.