Мосел шаҳрининг ғарбий ҳудудларини озод этиш амалиётининг бешинчи босқичи бошланди
Ироқ халқ кучлари Мосел шаҳрининг ғарбий ҳудудларини ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этиш амалиётининг бешинчи босқичини бошлади
Ироқ халқ кучлари Мосел шаҳрининг ғарбий ҳудудларини ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этиш амалиётининг бешинчи босқичини бошлади. Ал-Олам телеканалининг Ироқ манбаларига таяниб маълум қилишича, Ироқ халқ кучларининг Мосел ғарбини озод этиш амалиётининг бешинчи босқичи жума куни бошланди ва ушбу ҳаракат олға сари борилмоқда. Ироқнинг терроризмга қарши курашиш ташкилотининг қўмондони бўлмиш Сомий ал-Орезий ҳам шундай айтдики, 2500 нафардан ортиқ ИШИД террорчиларининг ҳалок бўлиши ва бошқа қолганлари ҳам шунингдек уларнинг саркардаларининг қочиб кетишидан сўнг, Моселда қолган террорчилар сони анчагина камайган, бу ҳам бўлса 7-8 минг нафар ИШИД террорчилари қолган. Уларнинг асосийларини Ироқликлар ва айримларини эса хориждан келганлар ташкил этади.