Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш бўйича Доха йиғилиши натижасиз якунланди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ғазода оташкесим ўрнатиш бўйича келишувга эришишни мақсадида учрашуви муваффақиятсизликка учради.
ИРНА ахборот сайтининг хабар қилишича, Қатар, Миср ва АҚШ давлатлари Ғазодаги оташкесим бўйича музокараларда воситачи сифатида ушбу секторда ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш мақсадида музокара ўтказди, аммо бу музокараар натижасиз якунланди.
ҲАМОС ҳаракати якшанбага ўтар кечаси берган баёнотида Ғазода оташкесим ўрнатиш бўйича янги музокараларни бошлаш ўрнига аввалги музокараларда келишилган қоидаларни амалга ошириш кераклигини таъкидлади.
3 давлатнинг юқори даражали расмийлари бугун илгари сурилган шартлар асосида келишувга эришиш учун келаси ҳафта охирида Мисрнинг пойтахти Қоҳирада йиғилиш ўтказди. Бугунгача Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ва сионистик режим етакчилари Миср ва Қатар воситачилиги ва АҚШ иштирокида Ғазода ўт очишни тўхатиш ва икки томон асирларни алмашиш бўйича музокаралар олиб боришди ва ҳеч қандай натижага эриша олмади.
Сионистик режимнинг ОАВлари кўп маротаба ушбу режим хавфсизлик ходимлари сўзларига таяниб бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу музокараларнинг кечикиши ва музокараларда янги олд шартлар қўйилиши сабабли мазкур келишувнинг амалга оширилмаслигига сабаб сифатида кўрилганини маълум қилган.
Исроил режиминиг Ғазодаги жиноятлари давом этмоқда. Ғазода Фаластини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган сўнгги статистик маълумтларга асосан Ғазо уруши бошланганиан бери бу ҳудудда 40 минг 50 нафар фаластинликлар шаҳид бўлиб 92 минг 401 киши ҳам жароҳатланган.