Ливан жанубида Ҳизбуллоҳнинг 4 нафар аъзоси шаҳид бўлди
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати бугун Ливан жанубида ўзининг 4 нафар кучларини шаҳид бўлганини эълон қилди.
Ал-Манор телеканалининг хабар қилишича, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида, ўзининг Айто Аш-Шаъб шаҳарчасидан Роид Хаттоб /Маҳди/, Ал-Ҳалусия шаҳарчасидан бўлган Зиёд Муҳаммад Қашмар,/Зулфиқор/, Ан-Набатия шаҳридан Али Муҳаммад Дақмоқ /Юсуф Ножи/, Сур шаҳридан бўлган Муҳаммад Ғози Шоҳин / Али Али/ номли 4 нафар кучларини Ливан жаунбида шаҳид бўлишганини тасдиқлади.
Фаластин қаршилик гуруҳлари томонидан Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланиши билан Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳам Фаластин шимолидаги сионист ҳарбийларининг катта қисми билан кураш олиб бориб Ғазодаги қаршилик гуруҳларга босимни камайтириши билан ҳамоҳанг равишда Фаластиннинг босиб олинган ҳудуди ичида сионистик режим мақсадлари ва базаларига қарши кундалак ва оғир амалиётларни амалга ошириб келмоқда.
Шу муносабат билан сионистик режим ОАВлари Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати босиб олинган Фаластин ҳудудлари шимолида ҳамон устунликка эга бўлгани ва сохта Исроил режими армияси бу ҳудудда Ливан Ҳизбуллоҳ кучлари тузоғига тушиб қолганини тан олган.
Ливаннинг Ҳизбулоҳ ҳаракати Ғазо қаршилик кўрсатиш гуруҳларини қўллаб-қувватлаб ва ишғолчи режимнинг Ливан жануби ва шарқида тинч аҳолига қарши ҳужумларига жавоб бериш мақсадида уюштирган ҳужумлари сионис кўчманчилар учун даҳшатли тушга айланди ва Исроил ОАВларига кўра Ҳизбуллоҳ ҳужумларидан қўрқиб босиб олинган ҳудудлар шимолидаги ўнлаб аҳоли пунктлари эквакуация қилинган.