Сионистик режим армияси: биз урушнинг ҳеч бир мақсадига эриша олмадик
Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг уруш кабинетининг собиқ аъзоси Gadi Eisenkot Исроил режимин энди жар ёққасида турибти деб тан олди.
Исроил босқинчи режими Кнессет и/парламенти/ аъзоси ва бу режим армияси бош штабининг собиқ раиси Гади Эйзенкот матбуот анжумани чоғида, сионистик режим Ғазода эълон қилинган руруш мақсадларидан ҳеч бирига эриша олмади деб эътироф қилди.
Порс тудей тарқатган хабарига кўра, матбуот анжуманида Исроил режимининг ушбу масъули бу режим бош вазири Нетаняҳунинг фаолиятини қаттиқ танқид қилди.
Эйзенкот сионистик режимнинг Ғазодаги мағлубиятини эълон қилиб, Бинямин Нетаняҳу сиёсий ва партиявий сабабларга биноан маҳбусларни алмашиш бўйича талиф қилинган келишувни амалга оширмасликка қарор қилди деб таъкидлади.
“Расмий лагер" партияси раиси ва сиоинстик режимнинг собиқ уруш вазири Бенни Гантз матбуот анжуманида сионистик режими Ғазо урушида оғир тўлов тўлаганини тан олиб Нетаняҳудан имкон қадар тезроқ истеъфога чиқишини сўради.
Бинямин Нетаняҳунинг мухолифларига кўра, у ҳамон Ғазо урушида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришиш ва сионист асирларини алмашиш йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Сўнгги кунларда босиб олинган ҳудудларнинг турли шаҳарларида сионистлар Нетаняҳу сиёсатига норозилик намойишлар ва митинглар ўтказишмоқда.