Ишғол этилган Фаластин ҳудудларида урушга қарши оммавий намойишлар
Сионистик режим ОАВлари ишғол қилинган ҳудудларда 500 мингга яқин аҳоли бош вазир Бинямин Нетаянҳу ва унинг кабинетига қарши намойишлар ўтказиб, Ғазо урушини тўхтатишга чақирганини маълум қилди.
Ғазо бўлгасига қарши урушнинг 11-ойи ҳам якунланди ва бу урушга бир йил бўлмоқда. Урушнинг бир йиллиги остонасида энг муҳим воқеа ҳам Бинямин Нетаняҳу ва унинг кабинетига қарши юз минглаб намойишлари янги босқични ташкил этишдир. Исроил режимининг ОАВлари шанба оқшомида ҳам жорий йилнинг 7-октябрида Ғазога қарши уруш бошланганидан бери, Тел-авивда энг йирик намойиш ўтказилишини эълон қилди. Сиоинстик режимнинг Кан телеканали ҳам Тел-авивдаги намойишчиларни сони ярим миллиондан ошганини хабар қилди. Намойишлар ташкилотчилари намойишчилар сонини ярим миллиондан ошгани ҳақида хабар тарқатди.
Энг асосий савол шудирки, нима учун энг катта ва мисли кўрилмаган намойишлар уруш пайтида ташкил этилди. Бу саволга жавобан шуни таъкидлаш керакки, Ғазо бўлгаси жанубида 6 нафар сионист маҳбуснинг жасади топилган. Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қарши оммавий намойишларнинг янги босқичи Ғазо жанубида гаровга олинган 6 кишининг жасади топилганидан кейин бошланди. Намойишчилар бош вазир Нетаняҳуни сионист маҳбусларни ўзи ҳокимиятда қолиши учуну қурбон қиланликда ва музокараларда боши беоккўчага барҳам беришни истамасликда айбладилар.
Намойишларнинг муҳим жиҳати ҳам шундаки, у фақат Тел-авив билан чегараланиб қолмай, балки босиб олинган ҳудудларнинг бошқа шаҳарларида ҳам жамиятнинг турли қатламлари иштирокида кенг миқёсда ўтказилди. Шу боис сиоинстик режим мутахассислари ишғол қилинган ҳудудларда кечаги намойишлар тарихий ва мисли кўрилмаган деб атади.
Мутахасисларга кўра бу намойишни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.Аксинча бу ҳақиқий ва жиддий намойиш ва унда сионистик режим жамиятнинг турли қатламлари Нетаняҳуга маҳбуслар алмашиш шартномасини имзолаш учун босим ўтказиш мақсадида қатнашишди.
Бошқа бир масала шундадирки, куни кеча ишғол этилган ҳудудларда бўлиб ўтган оммавий намойишлар халқ талаблари билан Бинямин Нетаняҳу кабинетиниг Ғазо сектори урушига яқинлашиш ўртасида жиддий фарқ борлигини кўрсатди. Сионистлар қаршилик билан асир алмашиш шартномаси имзоланиши қўллаб, мисли кўрилмаган намойишлар ўтказаётган бир пайтда Нетаняҳу кабиенти урушни давом эттиришни талаб қилмоқда. Бу тафовут халқ ва вазирлар маҳкамаси ўртасида ўтмишда ҳам бўлган, бироқ у қадар оммавий ва кенг кўламли бўлмаган. Шунга биноан сионистик режим ОАВлари Тел-авив бу режимнинг бошқа шаҳарларида намойишчилар кўчаларга чиқиб, Бинямин Нетаняҳунинг ҳокимиятдан четлатилишини талаб қилганини эълон қилди
Якуний мавзу шудирки сионист маҳбусларни оилалари АҚШнинг аралашуви ва Вашингтон ҳукуматининг урушни тугатиш ва сулҳ музокарани якунлаш учун Нетаняҳуга босимни талаб қилмоқда. Бу оилалар ўз баёнотида қўйидагича эълон қилдилар: ҲАМОС ҳаракати июль ойида маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга рози бўлди бтроқ Нетаняҳу музокараларни бекор қилди. Шу боис АҚШ ҳукумати Нетаняҳунинг бу ҳаракатни давом эттришига йўл қўймаслиги керак.