Мисрлик ёшлар сионистик режим жангариларига қарши амалиёт ўтказдилар
Фаластин қаршилик кучларини қўллаб-қувватлаган икки мисрлик ёш бу мамлакатнинг босиб олинган ҳудудлар билан чегарадош нуқталарида сионистик режим жангариларига қарши амалиёт ўтказди.
Порс тудей сайтининг Ғаза -алон сайтига таяниб хабар қилишича, икки нафар мисрлик ёшнинг сионист жангариларига қарши босиб олинган Фаластин билан чегарадош ҳудудларида ўтказган аксил-сионистик амалиёти чоғида бир неча сионист жангари ўлдирилди ва яна бир қанчаси яраланди.
Сионистик режимнинг баъзи манбалари Миср билан чегара нуқталарида бир машина бир неча исроиллик аскарини босиб ўтиб воқеа жойидан қочиб кетгани ва натижада бир нечта сионист ҳалок бўлгани ва яна бир қанча аскари яраланганини тан олишди.
Куни кеча иорданиялик юк машинаси ҳайдовчиси ҳам Иордания ва босиб олинган Фаластин чегарасидаги al-Karamah ўтиш жойига кирди ва яқин масофадан сионистларга қарата ўқ отишни бошлади ва бу қаршилик амалиётида 3 нафар сионист ҳалок бўлди ва амалиёт ижрочиси ҳам сионистлар томонидан нишонга олинди ва натижада шаҳид бўлди.
Иброний тилидаги Волало сайтининг хабар қилишича, Ғазо секторида уруш бошланганидан бери Ғарбий соҳилда камида 4973 та сионистларга қарши амалиёт ўтказилди ва бу амалиётларда 38 сионист жумладан 2 аскар ва 3 полициячи ўлдирилди ва 285 нафар яраланди.