Ражаб Тойиб Эрдуған: Эрон минтақада тинчлик ва барқароркка интилади
(last modified Wed, 25 Sep 2024 09:24:30 GMT )
сентябр 25, 2024 14:24 Asia/Tashkent
  • Ражаб Тойиб Эрдуған: Эрон минтақада тинчлик ва барқароркка интилади
    Ражаб Тойиб Эрдуған: Эрон минтақада тинчлик ва барқароркка интилади

БМТ Бош Ассамблеясида Туркия президенти Эронни Ғарбий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга интилаётган давлат сифатида тилга олди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған БМТ Бош Ассамблеясида Ғарбий Осиё минатқасидаги инқирозларга тўхталиб, Эрон минтақада тинчлик ва барқарорликка интилади деб изоҳлади.

Туркия президенти сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларига ҳам тўхталиб, ишғолчи сионистик режим бу чизиқни қабристонга айлантирганини қайд этди.

Эрдуған  Исроил режимини қўллаб-қувватлётган давлатлар бу режим жиноятларига шерик эканлигини таъктдлаб,  Халқаро ҳамжамиятга қуйидагича мурожаат қилди: Гитлер бир неча ўн йиллар олдин БМТ томонидан тўхтатилганидек, Бинямин Нетаняҳу халқаро ҳамжамият томонидан тўхтатилиши керак.

Туркия президенти сионистик режимнинг Ливанга қарши тажовузига ҳам диққат қаратиб, Исроил ўз жиноятлари ва етказилган зарари учун товон тўлаши деб аниқлик кирмтди.

Ёрлиқ