Сионистик режим ҳозиргача танлаган 6 муваффақиятсиз стратегия
(last modified Tue, 15 Oct 2024 12:18:57 GMT )
октябр 15, 2024 17:18 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳозиргача танлаган 6 муваффақиятсиз стратегия
    Сионистик режим ҳозиргача танлаган 6 муваффақиятсиз стратегия

Уруш аввалида Исроил режими Ғарб медиа империясини кенг кўмаги билан ўз режаларини илгари суриш учун ўзини мазлумдек кўрсатди ва ўзини шафқатсиз жанг майдонининг ғолиби сифатида кўрсатишга уринди, аммо жиноятлар ва муваффақиятсизликларининг юқори интенсивлиги давом этар экан, шу даражага етдики, уларни қўллаб-қувватлаётган экстремал ОАВ ҳам ўз медиа нуфузини йўқотишдан қўрқиб , қўллаб-қувватлашни камайтирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Халқаро масалалар бўйича таҳлилчи- Асғар Забаржадий сионистик режимнинг бу соҳадаги стратегик муваффақиятсизликлринин муҳокама қилди.  Қуйида муҳим  жиҳатларини келтирамиз:

1-чи стратегия-ғалаба қозонганидек кўринишдир. Баъзи экспертлар бугунги дунёни медиа индукция олами сифатида билади. Жанг майдонидаги ғалаба юқори индукция кучига эга бўлган мамлакатга тегишли бўлган уруш. Можаро умуман тўғри ва ёки нотўғрилигида эмас, балки жамоатчилик фикрига таъсир қилиш кучидадир. Уруш бошида сионистик режим Ғарб медиа империясининг кенг кўмаги билан ўз режларини илгари сурди ва бир мдудат ўзини мазлумдек кўрсатди ва ўзини шафқатсиз жанг майдонининг ғолиби ва ҳақли сифатида кўрсатишга уринди.

Аммо жиноятлар ва шафқатсизлдикларнинг юқори интенсивлиги давом этар экан, шу даражага етдики, уларни қўллаб-қувватлаётган экстремал ОАВ ҳам ўз медиа нуфузини йўқотишдан қўрқиб , қўллаб-қувватлашни камайтирди.

Иккинчи стратегия-қаршилик тармоқлари етакчиларини йўқ қилишдир. Эътирозчи ва қуролли гуруҳлар  оқимлари билан тўқнашувлар етакчиларини йўқ қилиш ҳаракатини заифлаширади,аммо бу қаршилик ҳаракатга нисбатан жуда таъсирсиздир. Қаршилик ўзи юқори маънавий, қадрият ва миллий ва халқаро миқёсидаги мотивацияга эга бўлиб, бу йилларда тузилган ва ташкил этилган.

3-стратегия-босиб олинган ҳудудлар атрлфидаги ерларда буфер зона яратиш. Масофа  ва қаршилик гуруҳларини жисмоний ва ҳудудий жиҳатдан бўшатиш қаршиликни нотўғри тушунишнинг бир туридир. Босқинчига тегишли бўлмаган ерларда масофа яратиш қаршилик майдонида ўйнашдир.

Тўртинчи стратегия-уруш харажатларини бошқалар билан бўлиш учун инқирозни минтақа ва дунёга тарқатиш. Бу қарор стратегия эмас, тактика! Балки иш бошида мамлакатлар инқирознинг олдини олишда муваффақиятсизликка учраганидир. Аммо шубҳасиз, бу улар учун ҳаётий ва стратегик масалага айланди ва улар буни тубдан ҳал қилиш учун ҳаракат қилишга мажбур. Ҳозиргача минтақада асл бўлмаган ва сунъий тинчлик усуллари қабул қилинган. Афтидан. бу стратегиянинг самараси шундан иборатки, келажакда режимнинг қулаши минтақа давлатлариниг ягона консенсиус ечими бўлади.

Сионистик режимнинг 5 -чи стратегияси-одамларни қаршиликка қарши қўйиш ва турли иккиликларни шакллантиришнинг маккор усули. Бу режим қаршликка сабаб бўлиб, минтақада тинчлик ва осойишталик йўқлигини жорий этишга, илдизи халқда бўлган қаршилик эътиборига зарба беришга уринмоқда. Сионистлар одамларнинг ўтмишини билиши жуда бошқача эканлигидан ғафлатда қолган ва одамлар ҳам аниқ билишадки. минтақадаги инқирознинг  илдизи сиоинстик режимнинг саратон ва бадном ўситмасидадир. Бу стратегянинг танланиши дунёда сионистик режимга қарши халқ ҳаракатининг шаклланишига олиб келди ва бу жараёнларнинг тезлиги шунчалик юқорики, араб ҳукмдорлари Фаластинни қўллаб-қувватламасликлари сабабли , уларга қарши жиддий фуқаролик  норозиилклар пайдо бўлишидан ва натижада мавқеи заифлашишидан хавотирда.

6-стратегия- урушни кенгайтиришдир. Сионистик режим стратегик чуқурлик элементига эга эмаслигини билади, аммо қаршилик жабҳаси кенг ва Эрондан Ямангача кенг стратегик чуқурликка эга. Шу туфайли ҳаво кучларига таяниб, чекланган таъсир билан тактик амалиётларни амалга оширмоқда. Аммо у жуда яхши биладики, асосий жанг ерда бўлиб, ҳали ерда ишламаган ва унинг барча қўрқуви қуруқликдаги жангдир. Унинг турли қаршилик фронтлардаги тўқнашувлари бу режимни ахборот, қурол-яроқ ва сиёсат жиҳатидан чарчатиб қўйди.