Сионистик режим газетаси: Ғазо секторида " Генераллар" режаси барбод бўлган
(last modified Wed, 16 Oct 2024 11:41:44 GMT )
октябр 16, 2024 16:41 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим газетаси: Ғазо секторида \
    Сионистик режим газетаси: Ғазо секторида \" Генераллар\" режаси барбод бўлган

Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси ўз мақоласида Ғазо секторидаги бу режимнинг " Генераллар " режаси барбод бўлганини муҳокама қилди.

" Генераллар" номидаги режа Ғазо уруши бошиданоқ сионистик режим ички  жосуслик кенгашининг собиқ раиси генерал  Геора Ойланд  томонидан таклиф қилинганди. Мазкур режада, Ғазо шаҳри ва Нетсарем ўтиш жойини ичга олган Ғазонинг шимолий ҳудудларни  ёпиқ ҳарбий ҳудудга айлантириш назарга тутилганди.

Исроил режимининг Эдиот Аҳаранот  газетаси бу режи армияси Ғазо бўлгаси шимолидаги аҳолини кўчиришга катта қийинчиликларга дуч келмоқда деб ёзди.Порс тудей сайтига кўра ,  Ғазо сектори  шимолидаги аксарият аҳоли бу ҳудуддан мажбурий кўчиришга қаршилик кўрсатмоқда. Мазкур режанинг амалга оширилиши давомида 600 мингга яқин фаластинлик Исроил режими армияси томонидан белгилланган ўтиш жойлари орқали шимолий ҳудудлардан  Ғазонинг жанубига сурилади ва ҳудуд тўлиқ қамал қилинади ва Ғазо шимолидагиларга ёрдам юборилмайди.

Айни пайтда ҳарбий ва стратегик масалалар бўйича эксперт Восиф Ариқот сионистик режимнинг Ғазо сектори шимолидаги  "Генераллар режаси" номли янги режаси ишғолнинг чалкашликлари қанчалик  баланд эканини ва уларнинг асл мақсадларин кўрсатиб турибти. Босқинчилар "генераллар" номли режасини амалга ошира олишмаяпти айниқса улар илгари бу йўлда муваффақиятга эриша олмагани ва фаластинликлар ўз уйини тарк этмагани учун деб маълум қилди.