Яман учувчисиз учоқлари босиб олинган Фаластиндаги икки муҳим марказга ҳужум қилди
-
Яман учувчисиз учоқлари босиб олинган Фаластиндаги икки муҳим марказга ҳужум қилди
Яман армияси матбуот котиби Яман қуролли кучларининг сионистлар томонидан босиб олинган ерлардаги икки муҳим марказни дронлар орқали нишонга олганини маълум қилди.
Яман мамлакати армияси матбуот котиби Яҳё Сариъ кеча ўз баёнотида Яман армиясининг дронлари бўлинмаси босқинчи сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши жиноятларига жавобан, ҳамда Фатҳул Мавъуд ва Муқаддас жиҳод жанги доираисдагии қўллаб-қувватлашининг 5-чи босқичи давомида иккита ҳарбий амалиётни ўтказди деб таъкидлади.
Порс тудей сайтиинг хабар қилишича, биринчи амалиётда ишғол қилинган Яффо ҳудудидаги муҳим ва сезгир сиоинстик режим маркази ва икикнчи амалиётда эса ишғол қилинган Ашкелон ҳудудидаги саноат минтақаси учувчисиз учоқлар билан нишонга олинди деб изоҳлади Яман Қуролли кучлари матбуот котиби.
Сариъ шунингдек, Яман армияси Ғазодаги геноцидчи сионистик режимнинг давом этаётган жиноятлари соясида душман бўлган Исроил режимига қарши ҳарбий олперацияларни давом эттирмоқда.ва бу амалиёт Ғазо секторига ҳужумлар тўхтатилиб, блокада олиб ташланишигача давом этади деб қўшимча қилди.
Сўнгги ойларда Яман армияси Ғазо секторидаги мазлум Фаластин халқининг қаршилигини қўллаб -қувватлаб. сионист режим денгиз блокадасидан ташқари, бу режимнинг ҳарбий нишонларига қарши ҳужумлар уюштирмоқда.
Кеча иброний тилидаги сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси ҳам Исроилнинг Яманга қраши таҳдидларининг ҳеч бири яманликларни ўз позицияларидан чекинишига сабаб бўлолмаслигига тўхталиб, Яман ракеалари Исроил армиясининг уйқусини ҳатто ўғирлаб, кундалик ҳаётини издан чиқарган деб эълон қилди.