Сионистик режимнинг фаластинликларга қарата ҳужумлари янада шиддатли тус олди
(last modified Mon, 28 Nov 2016 12:21:16 GMT )
ноябр 28, 2016 17:21 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг фаластинликларга қарата ҳужумлари янада шиддатли тус олди

Сионистик режим ҳарбийлари ўзларининг Фаластинга қарши ҳужумлари давомида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида яна бир қанча фаластинликларни қамоққа олишди

Сионистик режим ҳарбийлари ўзларининг Фаластинга қарши ҳужумлари давомида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида яна бир қанча фаластинликларни қамоққа олишди. Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим ҳарбийлари Фаластинликларни босимга олиш сиёсатлари давомида душанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидги минтақаларга қарата ҳужум қилиб, камида 11 нафар фаластинликни жумладан Хамас ҳаракатининг парламентдаги намояндасини ва яна бир нечта озод этилган асирларни ҳамда бошқа фаластинликларни асирга олишди. Қамоққа олинганлар ичидан беш нафари Фаластин исломий муқовамат ҳаракатининг аъзолари ва фаолларидан ҳам бор эди. Сионистик режим ҳарбийлари Ҳамас ҳаракатига қарашли бўлган Ислоҳ ва ўзгартириш Фракциясининг парламент намояндаси Эзом Сулҳабни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида ал-Халил шаҳрида қамоққа олишди. Ҳамас ҳаракатининг ушбу парламент намояндаси бундан олдин ҳам Сионистик режим қамоқхонасида 7 йил асирликда ушлаб турилган эди.  

Ёрлиқ