Сионистик режим уруш вазирлигида ваҳима; Дунёда сионист жангариларга қарши таъқиблар
(last modified Tue, 07 Jan 2025 13:16:08 GMT )
Январ 07, 2025 18:16 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим уруш вазирлигида ваҳима; Дунёда сионист жангариларга қарши таъқиблар
    Сионистик режим уруш вазирлигида ваҳима; Дунёда сионист жангариларга қарши таъқиблар

Сионистик режим армияси жангарисининг Бразилиан чиқиб кетиш ва дунёнинг камида 10 давлатига кўплаб шикоятлар келиб тушганидан кейин, сиоинст аскарларнинг чет элга чиқишлари ва уларнинг ижтимоий тармоқларидаги фаолиятига чекловлар жорий этилди.

Сионистик режим маъмурларининг дунё давлатларидабу режим аскарларининг ҳибсга олиишидан хавотирлари ортиши билан бу режимнинг хавфсизлик манбалари бу борада огоҳлантирди. Сионистик режим телерадиокомпанияси  дунёнинг 10 давлатида ушбу режим жангариларига қарши 50 та шикоятлар қайд этилгани ҳақида хабар берди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича. сионистик режимнинг Ҳаарец нашри ҳам бу режимга боғлиқ муассасалар, Ғазо бўлгасидаги уруш жиноятларига алоқадорликлари сабабли хорижга чиқаётиб ҳибсга олиниш ёки жиноий жавобарликкка тортиши мумкирн бўлган аскарларга ёрдам беришга тайёрланмоқа деб изоҳлади.

Сионистик режим аскарларига ўзларининг хорижий сафарларини кўриб чиқдии ва шу билан бирга улар кибер макондан камроқ фойдаланишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилди. Сионистик режим армиясининг ахборот хавфсизлиги бўлимининг ҳисоб-китобларига асосан, аскарлар ҳар куни ижтимоий тармоқларда бир миллионга яқин контентни чоп этишади.

Ал-Маёдин тармоғи бу режим ОАВларидан иқтибос келтирган ҳолда, бу режимнинг жанубий Африка, Шри-Ланка, Бразилия ва Франциядаги тўрт нафар жангарисии уруш жиноятлари учун тергов ва жавобгарликка тортилганини маълум қилди. Бу воқеа эса босиб олинган ерларда хавотирларни кучайтирди. Кнессетнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик қўмитаси раиси Юли Эделштейн вазирлар маҳкамасидан ўз аскарларини таъқибдан ҳимоя қилиш чораларини кўришни сўради. Мухолифат етакчиси  Яир Лапид ҳам Бинямин Нетаняҳунинг вазирлар маҳкамасини жаҳон майдонидаги  муваффақиятсизликда айблаб, бу каби ҳодисанинг олдини олиш учуч тергов қўмитаси тузилишини талаб қилди.

Бунгача Халқаро жиноят суди судялари сионистик режимнинг  бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ уруш вазири Ёав Галлантни Ғазо секторида уруш жиноятлари ва фаластинилк тинч аҳолини ўлдирганликда айблаш тўғрисида буйруқ чиқарган.