Нега пайғамбар зиёратгоҳининг эшиклари ҳанузгача кўп зиёратчилар учун ёпиқ?
(last modified Mon, 03 Mar 2025 14:50:55 GMT )
март 03, 2025 19:50 Asia/Tashkent
  • Нега пайғамбар зиёратгоҳининг эшиклари ҳанузгача кўп зиёратчилар учун ёпиқ?
    Нега пайғамбар зиёратгоҳининг эшиклари ҳанузгача кўп зиёратчилар учун ёпиқ?

Турли мамлакатдан келган зиёратчилар Мадинага Ислом пайғамбарининг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш умидида борадилар, бироқ Саудия Арабистони ҳукуматининг чекловлари уларга ислом пайғамбари /с/нинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишларига тўсқинлик қилмоқда.

Саудия Арабистоннинг Мадина шаҳрига жўнатилган сайёр карвонларини ўрганар эканмиз, Саудия ҳукумати томонидан киришга чекловлар туфайли ушбу карвонлардаги одамларнинг фақат учдан бир қисми ислом пайғамбари/с/нинг қабрларини зиёрат қилиш учун бўлиши мумкин.

Порс тудей сайтининг Форс ахброт агентлигига таяниб хабар беришича, Ҳазрат Муҳаммад /с/ зиёратгоҳи маъмурияти пайғамбар /с/ зиёратчиларини сони бўйича чекланган ва рўйхатдан ўтиш ва тайинланишни шарт қилиб қўйди.ва бу кўп кунларда мунаввар зиёратгоҳини зиёрат қилиш учун рўйтхатга олиш тизимида бўш вақт йўқ.

Покистон, Ҳиндистон,Малайзия, Эрон каби турли мамлакатлардан келган зиёратчилар масжид-ул-набийдаги ушу мунаввар зиёртгоҳни зиёрат қилишда муаммоларга дуч келишади ва улар зиёрат умидида турли соатларда масжид-ун-набийнинг кириш эшиги орқасида саф тортишади.

Аммо Ироқ ва Эрон каба бошқа мамлакатларда зиёратчилар билан пайғамбар/с/ Аҳл Байтлариниг муқаддас қадамжоларини бемалол зиёрат қилиш мумкин.

Мутахассисларга кўра, бу масалани Ислом ҳамкорлик ташкилотида кўтарилиб,  пайғамбар /с/ зиёратгоҳининг бу қисмига кириш чекловсиз амалга оширилиши керак.