Яман ханжари/ Анъана ва жасорат рамзи
-
Яман ханжари/ Анъана ва жасорат рамзи
Яман халқининг Ғазо бўлгасининг мазлум халқини қўллаб-қувватлаши, АҚШ ва сионистик режим билан тўқнаш келиши бу қадимий замин номини яна бир бор майдонга олиб чиқди. Салла ханжар боғлаб, бўйинга рўмол отиш дунёнинг кўплаб аҳолисининг эътиборини Яман одатларига қаратган.
Яман ханжари бу мамлакатда Жунбия номи билан машҳур. Милоддан 3 минг йил олдин пайдо бўлган ва минглаб йиллар ўтганига қарамай, ҳали ҳам яманликларнинг жамоат маданиятининг ажралмас қисми бўлган ханжар. Яманда Жунбия мардлик ва улуғворлик тимсоли сифатида ҳам тилга олинади, одамлар белига таққан ханжарга қараб танилган. Яманликлар дини, ирқи ва мазҳабидан қатъий назар, бу ханжарни турли маросимларда ишлатишади. Бу ханжар совуқ эканлигидан фарқли улароқ, яманликлар уни кўпинча ғурур билан оли. юришади. Умуман олганда, Яман халқи Ғарбий Осиё минатқасидаги бошқа халқларга қараганда ўз миллий анаъаналарга кўпроқ содиқдир. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам миллий либос кийиш расмий ёки муқаддас бурч ҳисобланади.
Жунбия ҳақида кенг тарқалган афсона
Яман халқи орасида Жунбия ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Масалан баъзи Жунбия ҳақида айтадики, агар у ўз қобиғини ташлаб кетса, жангда ғалаба қозонмагунича, қайтиб кнлмайди. Ёки бошқалар ҳақида эса илон чаққан одамлан илон заҳарини олиб ташлаши ва илонларга қарши даво эканлиги айтилади. Яна баъзи Жунбия ҳақида ҳам яра устига қўйилса қон кетишнинг давом этишига тўсқинлик қилади, деб айтишади.