Британиялик эксперт: Ғазо сектори қирғини Британия бошчилигидаги мустамликачиликнинг давомидир
(last modified Thu, 10 Apr 2025 10:35:23 GMT )
апрел 10, 2025 15:35 Asia/Tashkent
  • Британиялик эксперт: Ғазо сектори қирғини Британия бошчилигидаги мустамликачиликнинг давомидир
    Британиялик эксперт: Ғазо сектори қирғини Британия бошчилигидаги мустамликачиликнинг давомидир

Британиялик таҳлилчиларидан бири сионистик режим ва унинг иттифоқчиларининг Фаластинга нисбатан сўнгги пайтларда олиб бораётгагн сиёсатларини мустамликачилик тафаккурига асосланган деб айтди.

Британиялик журналист ва  таҳлилчи Виктория Бриттаин сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида геноцид уюштиришдан мақсад фаластинилклардан озод бўлган минтақа ҳақидаги сионистларнинг азалий орзусини жонлантиришдир деб атади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  англиялик бу таҳлилчи Мiddle East Eye янгиликлар веб -сайтидаги таҳлилида қуйидагича ёзди: Исроил режими ва унинг иттифоқчилари,  жумладан Вашингтон ва Лондон ҳукуматларининг Фаластинга нисбатан охирги сиёсатлари ўтмишда Британия томонидан бошқарилган мустамликачилик тафаккурига асосланган.

"1930 ва 1940-йиллардаги Британиянинг Фаластин мандати фаластинликларни зўравонлик, атайлаб эътиборсизлик ва инсонийликдан маҳрум қилиш меросини қолдирди ва бугунги кунда уларнинг Ғарб пойтахтларида ва Яқин Шарқдаги иттифоқчиларида масъул бўлган ворислари ҳалигача фаластинилкларни ҳурмат қилишни ҳам, уларни кўришни ҳам, эшитишни ҳам исташмайди деб келтирилган бу таҳлилда.

Виктория Бриттаин шунингдек бир неча ўн йиллар олдин айнан мустамликачи Британия Фаластинга , хусусан 1937 йилги араб қўзғолони шафқатсизларча бостирилиши билан террор\ уюштирган эди. Британиянинг Исроил иммигарциясини ва Фаластин устидан иқтисодий назоратини қўллаб-қувватлашга жавоб бўлган қўзғолон деб изоҳлади..

Британиялик ушбу журналист ўз сўзларида, Ғазо секторига қарши геноцидни қоралашдан бош тортган Британия ҳукумати бугунги кунда мустамликачилик давридаги Болфур декларациясидан келиб чиққан шармандали амалиётларин такрорлайди. Бу сионистик режимнинг ўзидан ташқари бутун дунё Тел-авив режимининг ҳар куни халқаро қонунларни бузиши ва тинч аҳолини, жумладан аёллар ва болаларни АҚШ бомбалари билан кенг кўламли бомбардимон қилишнинг улкан харажатларига гувоҳ бўлаётган бир пайтдадир деб таъкидлади.