"Мета" Исроил режимига қарши намойишчиларнинг 90 минг постини олиб ташлади
-
\"Мета\" Исроил режимига қарши намойишчиларнинг 90 минг постини олиб ташлади
Ғазо бўлгасидаги қонли уруш билан бир вақтда "Мета" сионистик режим билан мувофиқлашган ҳолда турли баҳоналар билан Фаластиндаги ўзгаришлар ва уларнинг тарафдорлари билан боғлиқ постларни сензура қилиб, кенг кўламда ўчириб ташлади.
АҚШнинг "Grey Zone" сайтидан олинган хабардан бир неча кун ўтиб эълон қилинган Dropsite' нинг янги ҳисоботига асосан "Мета" да Исроил режими армиясининг 100 дан ортиқ собиқ жосуслар ва собиқ аскарлари ишлайди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ўтган ҳужжатар ва текширувлар Google каби йирик технология компанияларида сионистик режим жосусларининг таъсирини ҳам очиб берди. Сионистик режимнинг АҚШ ҳукумати устидан ҳукмдорлигига ҳам ишора қилувчи воқеа.
Исроил режимининг Ғазо бўлгасига қарши уруши билан бир вақтда сионистлар ва уларнинг тарафдорлари Фаластин билан боғлиқ контенгтга қарши тармоқлар ва кибермаконда шиддатли уруш олиб боришади. Сўнгги йилларда Фаластин билан боғлиқ кўп сонли саҳифалар, постлар ва расмлар ёпилганлиги сабабли, Facebook сионистик режимни қўллаб-қувватлаш ва уни ҳимоя қиишдада айбланмодқа.
Шу муносабат билан Drop Site маълумотлар базаси Instagram ва Facebook каби шўъба корхоналарига эга бўлган Мета компанияси маълумотларига таяниб, шанба ккуни компания Исроил режими талаби билан кўплаб постлар ва контентни ўчириб ташлаганини эълон қилди. Сиёсат ва уруш билан боғлиқ масалага ихтисослашан бу гуруҳ Мета сионистларнинг 2023-йил 7-октябрдан кейин постларни ўчириш ҳақидаги сўровларнинг 94 фоизига ижобий жавоб берган деб маълум қилди.
Мазкур сайт шунингдек қуийдагича ёзди: сионистик режимга оид контенгларнинг 95 фоизи ушбу режим босими остида "терроризм", "зўравонлик" ва "провакацион" деб ҳисобланди ва Аксарияти мусулмонлар бўлган араб мамлакатларидаги фойдаланувчиларига мўлжалланган. Бошқа томндан, X ижтимоий тармоғи /собиқ Твиттер/ душманона ҳаракат билан Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сариъ аккаунтини ҳам блоклади.