Яман осмон ва денгизларни Исроил учун хавфли қилди/ Ўтган ҳафтадаги операциялар
(last modified Tue, 15 Apr 2025 11:04:07 GMT )
апрел 15, 2025 16:04 Asia/Tashkent
  • Яман осмон ва денгизларни Исроил учун хавфли қилди/ Ўтган ҳафтадаги операциялар
    Яман осмон ва денгизларни Исроил учун хавфли қилди/ Ўтган ҳафтадаги операциялар

Яман қуролли кучлари матбуот котиби якшанбага ўтар кечаси, Исроил нишонига қарши ракеталар ва учувчисиз самолётлар билан махсус ҳарбий амалиёт ўтказишни эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Яман армиясининг ракета ва учувчисиз учоқлари бир неча муваффақиятли амалиётда Исроил режимининг ҳарбий базалари ва  нозик иншоотларини нишонга оолди Яман армияси матбуот котиби Яҳё Сариъ куни кеча бгосиб олинган Ашдод минтақасидаги Судат Митхса базасига "Фаластин 2" русумли гипертовушли ракетаси ёрдамида ҳужум қилганини маълум қилди. Бу база Исроил режимининг асосий ҳарбий марказларидан биридир.

Бундан ташқари " Зулфиқор" ракетаси Тел-авивдаги Бен Гурион халқаро аэропортини нишонга олиб, аэропорт ишига кенг миқёсда тўсқинлик қилди.  Шунингдек, Яман дрон бирлиги ишғол остидаги Ашкелон минтақасида ҳаётий муҳим нишонга қарши операция ўтказди. Яман манбаларига биноан, нишонни юқори таниқли билан уршана, Сиоинсти крежимнинг Ғазов а Ҳарбий Соҳилда давом эатёган жинятларига жавоан амлага оширилгабу ҳужумла исроил расмийлар орасида ваҳима ва саросимага сабаб бўлди.

Иброний ОАВ 300 дан ортиқ шаҳарларида жумладан Қуддус ва Тел-авив да сиреналар янгради ва Яман ракеталари тутиб олиш ҳаракатни давом этгани ҳақида берди.

Бошқа томонидан Яман қуролли кучлари ҳам осмонни сионистик режим учун хавфсиз ҳолатга келтирди.

Шу муносабат билан Яман кучлари шанба куни эраталаб ҳам ишғол қилинган Яффо ҳудудидаги Исроил режими позицияларини нишонга олиб душманга ўз оператив имкониятларини намойиш этди.

 Аниқ мувофиқлаштириш ва илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган бу дрон ҳужуми сионистик режимнинг қаршилик иродаси олдида заиф эканлигини яна бир бор кўрсатади.  Яман қаршилик ҳаракати Исроил тажовузи тўлиқ тўхтатгунга қадар ва Ғазо бўлгасидаги қамал бекор қилинмагунча амалиётлар давом этишини таъкидламоқда.