Ғазо секторидаги очлик инқирозидан Яман армиясининг Бен Гурион аэропортига муваффақиятли ҳужумигача
(last modified Mon, 05 May 2025 12:23:49 GMT )
май 05, 2025 17:23 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторидаги очлик инқирозидан Яман армиясининг Бен Гурион аэропортига муваффақиятли ҳужумигача
    Ғазо секторидаги очлик инқирозидан Яман армиясининг Бен Гурион аэропортига муваффақиятли ҳужумигача

Яман армияси сионистик режимнинг жиняоятларига жавобан кеча Тел-авивдаги Бен Гурион аэропортини гипертовушли баллистик ракета билан нишонга олди.

Сионистик режим манбаларининг хабар қилишича, ракета учирилиши ортидан Тел-авив, босиб олинган Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктларига сиреналар эшитилди. Сиоинстик режим ОАВларга кўра,, “Haits 3” ва “THAAD”  иккита мудофаа тизими Яман ракетасини тутиб, йўқ қила олмади. Ямна қуролли кучлари матбуот котиби Яё Сариъ ҳам бу борада деди: ҳужум АҚШ ва сионистик режим мудофаа тизимларини барбод қилди ва аэропорт бир соатдан ортиқ вақтга ёпилди. У ўз сўзларида Яман Ғазо бўлгасидаги жиноятлар тўхтатиб, қамал тугамагунича қаршилик ҳаракат ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этади деб изоҳлади.

*  Фаластин Ал-Ҳақ муассасаси директори Шаъвон Жабборин сионистларнинг жиноялари ортиб бораётганига тўхталиб, Ғазони 60 кунлик қаттиқ қамал, режаланган очлик ва ёпиқ ўтиш жойлари кутаётган " жаҳаннам" деб таърифлади. У ҳам деди: улкан очлик минглаб тинч аҳолини ўлдилди, болалар, касаллар ва ҳомиладор аёллар хавф остида. Ғазодаги ҳукумат ахборот идораси  бош директори Исмоил Ас-Савобата ҳам бу борада шундай деди: босқинчилар 29 хайрия маркази ва 37-озиқ -овқат тарқатиш маркғазини бомбардимон қилиб, очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланмоқда.

*  Сионистик режим манбаларидан олинган хабарларга кўра, сионистик режим аскар етишмаслигига дуч келмоқда. Бошқа томондан, Ғазо урушини кенгайтириш учун 60 минг захирадаги аскар чақируви ҳарбийлар орасида норозилик билан кутиб олинмоқда. Эдиот Аҳаранот бу ҳақда ёзди: кўп аскарлар ўз хизматларини ташлаб кетишмоқда ва уларнинг сабр-тоқати тугайди.