Таниқли араб таҳлилчиси: Яманнинг Бен-Гурионга ҳужуми қаршилик тарихидаги бурилиш нуқтасидир
-
Таниқли араб таҳлилчиси: Яманнинг Бен-Гурионга ҳужуми қаршилик тарихидаги бурилиш нуқтасидир
Араб дунёсидаги таниқли таҳлилчи бўлган Атвон, Яман армиясининг Бен Гурион аэропортига ракета ҳужумини олқишлади.
Бу таҳлилчи Яман баллистик ракетаси Ғарбий Осиё минтақасидаги барча жанг тенгламаларини ўзгартириб, сионистик режимнинг зўравонлиги ва устунлиги ҳақидаги афсонани йўқ қилганига эътибор қаратиб, бу ракета ҳужумининг муҳимлигининг олти сабабини муҳокама қилди.
Биринчидан, " Фаластин 2" ракетаси Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Ғазо бўлгасидаги геноцидга қарши чиқиш учун учрилди. Бу ишғол қилинган ҳудудларда Яман ракеталари ва учувчисиз учоқлар масофасидан хавфсиз ҳудуд йўқлигини кўрсатди. Иккинчидан, сиоинстик режимнинг барча юқори даражада илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ишламай қолиши операциянинг юқори даражада ривожланганлиги ва уни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқлигидан далолат беради. Учинчидан, бу ракета яманликлар томонидан ишлаб чиқарлган ва Доналд Трамп бу ҳақикатни аудио ва видео орқали тан олган. Тўртинчидан, 2200 километрдан ортиқ масофани 14 дақиқада босиб ўтиб, нишонга тегадиган ушбу ракетанинг муҳим ютуғи дунёнинг Шарқ ва Ғарбий мамлакатларидан барча ҳарбий билим юртларида ўқитилиши ва бу янги босқичнинг бошланишидир.
5-чидан, мисли кўрилмаган ҳарбий ютуқ бўлишидан ташқари, Тел-авивнинг юрагига бу ракетанинг ўқ узилиши сионистик режим, армия ва кўчманчилар учун маънавив ва руҳий мажбурият, юзлаб миллион араб ва мусулмонлар, айниқча қаршилик кучлар ҳаётига умиддир. Олтинчидан, бу ҳужум ҳозиргача 1300 дан ошган АҚШ ҳужумларининг муваффақиятсизлигидан далолат беради.
Атвон сўзларининг бошқа қисмида, якшанба -сионистик режим ва АҚШ каби ёзувлик ўқига қарши араб ва исломий қаршиликлари учун тарихий ва ёрқин кун эди деб маълум қилди.