Нега сионистик режим фаластинлик спорчиларни нишонга олмоқда?
-
Нега сионистик режим фаластинлик спорчиларни нишонга олмоқда?
Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари тинч аҳолини ўлдириш ва уйларни вайрон қилиш билан чекланмайди. Аксинча, бу босқинчи режим Фаластиндаги умид ва қаршилик тимсолларини мунтазам равишда нишонга олиб, йўқ қилмоқда.
Порс тудей чсайтининг хабар қилишича, 700 нафар фаластинлик спортчининг шаҳид бўлиши ва Ғазо секторидаги спорт инфратузилмасининг вайрон бўлишини аччиқ саволни туғдиради. Нега сионистик режим айниқса спотчиларни нишонга олмоқда?
** Ҳар қандай жамиятда, айниқса Фаластинда спортчилар шунчаки спорт майдончаси қаҳрамонлари эмас. Улар умид, миллий бирлик ва қаршилик рамзидир. Сионистик режим спортчиларни нишонга олиш ва спорт майдончаларни вайрон қилиш орқали фаластинилклар орасидаги қаршилик руҳини заифлаштирмоқчи.
** Фаластинлик спортчилар, айниқса халқаро миқёсда,. Фаластин инсон ҳуқуқлари бўйича элчилардир. Глобал мусобақаларда қатнашиб, сионистларнинг жинотларини фош қиладилар. Босқинчи режим бу шахсларни жисмонан йўқ қилиш орқали Фаластин қаршиликларининг овозини ўчиришга ва ўзининг жиноятларини ОАВларда эълон қилинишини олдини олишга уринмоқда.
** Спортчиларни ўлдириш ва стадионларни вайрон қилиш орқали сионистик режим нафақат ҳозирги авлодни, балки Фаластин спортининнг келажалигини ҳам нишонга олмоқда. Улар фаластинлик ёшларни спорт иншоотларидан маҳрум қилиб, уйларни ҳар қандай ўзлик рамзи ва халқаро имкониятлардан маҳрум қилмоқчи.
Ғазо бўлгасидаги шаҳидлар сони 52 мингдан ошган бўлса-да, халқаро ташкилотлар ҳалокатли сукут саламоқда. Нега ФИФА - FIFA ва Халқаро Олимпия қўмитаси каби глобал спорт ташкилотлари бу жиноятлар ҳақида сукут сақламоқда? Сионистик режим спортчиларга суиқасд уюштириб, фаластинликларни орзуларидан маҳрум қилмоқчи, аммо тарих исботладики, босқинчилар қанча кўп ўлдирса, қаршилик шунча шиддатли ва кучли бўлади.