Ғазо бўлгасида сионистик режим БМТнинг 300 дан ортиқ ходимини ўлдирди
(last modified Mon, 19 May 2025 11:30:45 GMT )
май 19, 2025 16:30 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасида сионистик режим БМТнинг 300 дан ортиқ ходимини ўлдирди
    Ғазо бўлгасида сионистик режим БМТнинг 300 дан ортиқ ходимини ўлдирди

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) раиси 2023-йил октябр ойидан бу агентликнинг 300 дан ортиқ ходими Ғазо секторида ўлдирилганини маълум қилди.

 БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги  -“UNRWA раиси Филип Лазарини кеча кечқурун ижтимоий тамоқларда қуйидагича ёзди: Ғазо бўлгаси уруши пайтида , мен мунтазам равишда оладиган энг даҳшатли хабарлардан бири бу  UNRWA  ходимларининг ўлимидир. Бугунги кунда бу кўрсаткич даҳшатли 300 нафар чегарасидан ўтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, у БМТ ходимларининг ўлимида айбдорлар жавобгаликка тортилиши кераклигига тўхталиб, бир неча киши хизмат бурчини бажариш чоғида ва жамиятга хизмат қилиш вақтида ҳалок бўлган, дем қўшимча қилди.

Филипп Лазаринига кўра ҳалок бўлганлар асосан соғлиқни сақлаш ходимлари ва ўз жамаоларини қўллаб-қувватлаётган БМТ ўқитувичлар бўлган деб изоҳлади.

UNRWA раиси ўз сўзларида Исроил режимининг Ғазо бўлгасини блокадасига ҳам тўхталиб, соат ҳозир очарчилик томон кетаётганини ва Ғазо халқи нобуд бўлаётгани ҳам таъкидлади.

Айтиш керакки, сионистик режим Ғазога қарши урушни  2023-йилнинг 7-октябр куни бошдади ва шу кунгача бу уруш нитажсида 52 минг 10 нафар фаластинлик шаҳид  бўлган.