Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотида Фаластин байроғи кўтарилди
(last modified Tue, 27 May 2025 14:58:44 GMT )
май 27, 2025 19:58 Asia/Tashkent
  • Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотида Фаластин байроғи кўтарилди
    Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотида Фаластин байроғи кўтарилди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик йиғилишида Фаластин байроғини кўтариш таклифи 95 овоз билан маъқулланди ва Фаластин байроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида кўтарилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Фаластин байроғини кўтариш таклифи, Хитой, Покистон, Саудия Арабистони ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан тақдим этилган бўлиб, унга Венгрия, Чехия , Германия ва сионистик режим каби тўрт давлат қарши чиқди. Бу қарор Франциянинг Фаластин давлатини расман тан олиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кучаийб бораётган бир пайтда қабул қилинди. Бу ҳаракат, шунингдек. фаластинликларнинг халқаро мақомга эга бўлиш, жумладан, ўтган йили БМТ Бош Ассамблеясига аъзо бўлиш йўлидаги муваффақиятли саъй-ҳаракатлари ортидан амалга оширилди. БМТнинг Женевадаги Европа штаб-квартирасидаги Фаластин элчиси Иброҳим Харейша бу рамзий ҳаракатни Фаластиннинг халқаро ҳамжамиятнинг бир қисми сифатидаги мақоми белгиси деб ҳисоблади.

БМТнинг Женевадаги  Европа штаб-квартирасидаги Фаластин элчиси Фаластин яқин келажакда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг бошқа институларига тўлақонли аъзо бўла олишига умид билдирди.