Сионистларнинг эътирофи: аскарлар йиғлайдилар ва Ғазога бормайдилар
-
Сионистларнинг эътирофи: аскарлар йиғлайдилар ва Ғазога бормайдилар
Сионистик ржеим ОАВлари бу режим аскарларининг оғир руҳий ҳолатига тўхталиб бу одамларни йиғлаётганини ва Ғазога боришни истамасликларини тан олди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. сионистик режимнинг 11 канали бу режим кучларининг оғир аҳволига тўхтаилиб, Исроил аскарларининг йиғлаб Ғазога бормаётганини ҳам эътироф этди.
Хабарга биноан, юқори мартабали исроиллик зобитнинг онаси Исроил режими телевидениясининг 11-канали билан суҳбатда, Исроил аскарлари йиғлаб. Ғазога боришни хохламайдилар, Ғазога кигач, орқага қайтишни хохлашади,деб айтди.
Аввалроқ исроиллик ҳарбий таҳлилчи Амос Харриел иброрний тилидаги Ҳаарец нашрига шундай ёзганди: ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳарбий мухбирларга ёзиб олинган қўнғироқларига кўра, армиянинг жанговар бўлинмалари шошилинч дам олиш ва тикланишга муҳтож.
Армиянинг Ғазодаги аҳволи шунчаки стратегик муваффақиятсизлик эмас, балки қуруқликдаги кучларнинг давом этаётган заифлашув шу даражага етадики, Голани бўлинмалари элита қаршилик кучлари қаршисида паст сифатли қурол ва жиҳозлардан фойдаланишга мажбур бўлди, деб изоҳлади, Омус Ҳариел.
Бу хусусда сиёсий таҳлилчи Фазл Таҳюб ҳам деди: исроиллик аскарларнинг психологик ҳолати жуда ёмонлашган,чунки уруш узоқ давом этган ва мақсадсиз давом этган. Сўзнинг қатъий маъносида Исроилни ҳимоя қилиш ёки Исроил йўлини ҳимоя қилиш эмас, балки шунчаки бошқаларни ўлдириш ва йўқ қилишдир ва бу Исроил армиясида ноўрин психологик ҳолатни яратган.