Ғазо аҳолисининг неча фоизи оч?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97394-Ғазо_аҳолисининг_неча_фоизи_оч
БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) матбуот котиби, сионистик режимнинг ҳужумлари туфайли Ғазо сектридаги оғир гуманитар вазият ҳақида огоҳлантирди.
(last modified 2025-10-13T10:03:53+00:00 )
июл 21, 2025 15:12 Asia/Tashkent
  • Ғазо аҳолисининг неча фоизи оч?
    Ғазо аҳолисининг неча фоизи оч?

БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) матбуот котиби, сионистик режимнинг ҳужумлари туфайли Ғазо сектридаги оғир гуманитар вазият ҳақида огоҳлантирди.

UNRWA  вакили  Juliette Touma шанба куни берган интервюсида гуманитар вазият ёмонлашгани ҳақида огоҳлантирди. Ғазо аҳолисининг аксарияти очарчилик индексидаги энг оғир даражада бўлган бешинчи босқичга кирди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Touma ўз сўзларида Ғазо секторининг бутун  (100 фоизи) аҳолиси тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

Гуманитар ёрдам жўнатиш йўлидаги жиддий тўсиқларга тўхталиб ўтган Жулетта Тоурна деди: биз ҳар куни Ғазо бўлгасига 700 та озиқ -овқат юк машинасини олиб киришимиз мумкин, аммо Исроил режими бунга тўсқилик қилмоқда. UNRWA вакили шунингдек, Исроил агентликнинг Ғазодаги 400 та гуманитар ёрдам тарқатиш марказларини ёпиб қўйганини маълум қилди, бу эса ҳаётий нарсаларни тарқатишни жиддий равишда тўхтатди, деб изоҳлади.

Айни пайтда фаластинлик бир журналист ўз хабарида Ғазо секторидаги оғир очлик ҳолатга ишора қилиб, барчамиз ўлим ёқасидамиз деб таъкидлади.

Ғазо аҳолисининг неча фоизи оч? (расмлар)