Дўзахдан булдозерлар: Facebook рекламалари соясида геноцид
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97410-Дўзахдан_булдозерлар_facebook_рекламалари_соясида_геноцид
Сионистик режим армияси Ғазо секторини вайрон қилиш учун булдозер операторларини ёллаш учун Фейсбукда эълон жойлаштирмоқда.
(last modified 2025-08-01T06:24:34+00:00 )
июл 28, 2025 11:41 Asia/Tashkent
  • Дўзахдан булдозерлар:  Facebook рекламалари соясида геноцид

Сионистик режим армияси Ғазо секторини вайрон қилиш учун булдозер операторларини ёллаш учун Фейсбукда эълон жойлаштирмоқда.

Тасаввур қилинг-а, сиз одатдаги тонгда Фейсбук саҳифангизни кўриб турибсиз, тўсатдан ишга қабул қилиш ҳақидаги эълон кўзингизга тушади. Бизга булдозер ҳайдовчилари керак! Кунлик иш ҳақи 3000 шекел /882 доллар/. Гардианга таяниб,   Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  аввалги бу Тел-авивдаги ёки босиб олинган Қуддусдаги йирик қурилиш лойиҳаси бўлиши мумкин, деб ўйлайсиз, лекин тафсилотларни ўқиб, ҳайратда қоласиз. Миссия: Ғазо секторининг уйларни вайрон қилиш, қуриш. Бу хаёлий ҳикоя эмас. Бу Фаластиннинг бугунги ҳақиқати.

Сионистик -АҚШлик тадқиқотчи ва дунёнинг энг таниқли геноцид эксперларидан бири "Омар Гартов" инсоният фожиаларини ўнлаб йиллар давомида ўрганганидан сўнг тан олади: Ғазо тасвирларига энди чидай олмайман. Ғазода содир бўлаётган воқеалар ҳатто жаҳон урушлари ҳақидаги билимдон учун ҳам ҳазм бўлмайди.

Унинг айтишича, Ғазо бўлгасидаги иншоотларининг 70 фоизи  вайрон қилинган . Ҳар ҳафта юзлаб бинолар булдозер билан тупроқ уйумига айтантирилмоқда ва бу сафар бу кучга ёлаш яширинча эмас, балки Фейсбукдаги оммавий саҳифада амалга оширилмоқда.

"Булдозерлар геноцид қуролига айланди ва бу сафар Исроил қўлларини қонга бўйлаб ҳам қўймайди. Бу ишни фуқаролик пудратчиларга топширади.

Годон жаҳл билан сўрайди: агар сиз уйни бузсангиз, уни оқлашингиз мумкин. Аммо шаҳарни вайрон қилганигизда, энди у уруш деб номланмайди, бу геноцид дейилади.

Айни пайтда хорижлик  журналистларини Ғазога киришига рухсат бермаяпти, фаластинлик журналистлар бирин-кетин ўлдирилмоқда. Ғарб ОАВлари Исроил режимининг даъволарига ё жим ёки рози. Аммо бу геноцид энди яширин сир эмас.

Энди ҳар бир  Facebook фойдаланувчиси ўз саҳифасида кўриши мумкин: қандай қилиб режим ўлдиришни кунлик иш ҳақига айлантирди. Тарих бир кун ҳукм қиладиган савол. Булдозер ўриндиғида ўттирганлар бир халқнинг тарихини ўчираётганини билишмади-ми?