Нега Фаластин футболда табуга айланди?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97418
ФИФА ва клублар Фаластин билан бирдамлик эълон қилган мухлисларга нисбатан жазо чоралари қўллаши мумкин, аммо мухлислар қаршиликни давом эттириб, футбол виждонини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнамоқда.
(last modified 2025-07-31T04:52:02+00:00 )
июл 31, 2025 09:52 Asia/Tashkent
  • Нега Фаластин футболда табуга айланди?

ФИФА ва клублар Фаластин билан бирдамлик эълон қилган мухлисларга нисбатан жазо чоралари қўллаши мумкин, аммо мухлислар қаршиликни давом эттириб, футбол виждонини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнамоқда.

Журналист ва спорт ҳуқуқи мутахассиси Лейла Ҳамид  newarab веб -сайтдаги мақоласида қуйидагича ёзди: футбол амалдорлари Фаластинга қанчалик кўп эътибор бермасликка ҳаракат қилсалар, унинг мавжудлиги унчалик кўзга ташланади. Сўнгги ойларда йирик клублар Фаластинни қўллаб-қувватлаш рамзларини ё тўсиб қўйишди, ёки мухлисларнинг сионистик режимнинг Фаластин ва минтақадаги жиноятлари  ҳақидаги норозиликлари олдида жим туришди.

Бир неча ҳафта олдин, сионистик режимнинг Ғазога ҳужумлари кучайган бир пайтда,  "Tottenxem Hotspur" ўзининг ўнлаб мухлисларининг аккаунтлари нафрат ёки ҳақорат тарқатгани учун эмас, балки "Тотенҳем" нинг исроиллик футболчиси Манор Соломоннинг сиоинстик режим армиясини қўллаб-қувватлашдагин очиқ баёнтларини танқид қилганлари учну жимгина тўхтатди. Булар йиллар давомида клуб билан бирга бўлган, аммо мазлумларни қўллаб-қувватлаган заҳоти ташлаб кетилган содиқ мухлислар эди. Тотенхем мухлислари аккаунти ёпилганида, Соломон -ҳар куни ҳарбий жиноятлар содир этувчи, касалхоналарни вайрон қилувчи ва очарчилик келтириб чиқарадиган армияни қўллаб -қувватловчи хабарлар билан бўлишини давом эттриди , амм улар ҳеч қандай чора кўрмади, тергов ўтказмади.

"Tottenxem" Фаластинни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувваташга тўсқинлик қилаётган ягона шимолий Лондон  клуби эмас.Озчиликни илғор ва кучли қўллаб-қувватлаш тарихига эга Арсенал клуби ҳам ўзининг 61 ёшли либослар менежери Марк Боникни Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги ҳаракатларини "этник тозалаш" деб атагани учун ишдан бўшатди. 20 йиллик хизматдан кейин Марк "Арсенал"ни адолатсиз ишдан бўшатилгани учун судга берди.

Аксинча, "Арсенал" футболчиси Александр Зинченкао Ғазо портлаши авжида Исроил режимини  қўллаб-қувватлаб хабар қолдирди. Кейинроқ у постини ўчириб ташлади ва аккаунтини шахсий қилиб қўйди, бир клуб жавоб бермади. Бироқ Арсеналнинг мусулмон тарафорлари гуруҳи асосчиларидан бирини Исроилни танқид қилган эски твитлари кенг тарқалгач, унга нибатан тергов бошланди.

Британияда фаластинликлар билан бирдамлик билдириш хавфли, аммо уларни бомбалаган ҳукуматни қўллаб-қувватлаш хавфли эмас. Бу жиноий таҳдид сифатида талқин қилиниши ва ҳатто ишингизни олиб қўйиши мумкин. Миллий афсона Гари Линекер билан содир бўлганидек.

Фаластин футбол федерацияси маълумотларига биноан, 2023-йил октябр ойидан бери Ғазо бўлгасида 375 нафардан ортиқ фаластинлик фтуболчи шаҳид бўлди. Шаҳид бўлган спортчиларнинг умумий сони 700 нафардан ошди. Барча стадионлар бомбаланган. Ёшлар ва терма жамоалар орзулари билан бирга вайроналар остида қолиб кетишди.

Жароҳатланганлар орасида ёш футбол ишқибози ва исроилликлар ўз маҳалласига қилган ҳаво ҳужумидан сўнг иккала оёғидан айрилган "Ливерпул" ишқибози ҳам бор. У бир пайтлар Муҳаммад Салоҳнинг изидан боришни орзу қилганди, аммо энди унинг олдида ампутация билан шаклланадиган келажак турибти. ФИФА ҳеч қандай ҳурмат-эҳтиром кўрсатмади, ҳеч қандай кампания бошламади ва ҳатто бир дақиқалик сукут сақламади. Ҳеч қандай қўл тасмалари, эсдалик имо-ишоралар йўқ. Фақат совуқ, доимий сукунат..

Бу FIFA сукунати қасддан қилинганми? 2025-йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида мисрлик футболчи Ҳусейн Аш-Шаҳат  “Free Falastin”  банди билан майдонга тушди бироқ суратлар тезда олиб ташланди.

Аммо биз мухлислар жим турмаймиз. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги Фаластин байроқларидан тортиб, Раё Валиекано ва Селвия каби Ичпания стадионларига оддий одамлар ҳақиқий бирдамлик қандай эканлигини кўрсатмоқда. Футбол амалдорлари Фаластинни йўқ қилишга қанчалик ҳаракат қилсалар, унинг мавжудлиги шунчалик кўзга ташланади.