Тизимли жинсий тажовуз: сионистик жамиятнинг энг қоронғу бурчакларини очиш
Босқиндаги ҳудудларда Талмудлик оммавий маросимларда болаларга нисбатан жинсий зўравонликнинг янги тафсилотлари ошкор бўлиши сионистик режим жамияти учун жиддий шок ва зарба бўлди.
Яқинда Ал-Арабий -Аж-Жадид янгиликлар сайти ўз мақоласида қуйидагича ёзди: Исроил режими адлия тизими хозирда Ғазо урушидаги ўзгаришлар ва унинг Исроил ОАВлари устидан ҳукмронлиги туфайли яширинган икки маънавий бузуқлик ишини тергов қилмоқда. Меҳр ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ўтган сешанба куни сионистик режим полицияси Heights радар тизимида ишлаган етти нафар аскарни бўлинмадаги ҳамкасбларига нисбатан жинсий ва психологик тажовузларда қатнашгани учун ҳибсга олди.
Иккинчи иш, босиб олинган ҳудудлар марказидаги Bney Brak шаҳридаги Haredi жамоасидаги Талмуд экстремистларга қарши кўплаб шикоятлар билан боғлиқ бўлиб, бу сўнгги 20 йил ичида болаларга нисбатан жинсий зўравонликнинг кенг тарқатганлигини кўрсатади. Талмудлик маросимда иштирок этаётган аёллардан бири Yael Ariel сионистик режим Кнессет сессиясида нутқ сўзлаб, талмудлик маросимларда бўлиб ўтадиган Ҳареди жамоасида болаларга нисбатан хавфли жинсий зўравонлик ҳақида қаттиқ эътирофлар қилди. Сионистик режимнинг 12 чи канали билан суҳбатда бу аёл,бу даврага болалигидан кириб келган ва 20 ёшга тўлгунича бу жиноят ва зўравонликларни қилишга мажбур бўлган, деб таъкидлади. Ушбу интервюсда у Исроил режимининг юқори мартабали амалдорлари, шу жумладан Кнессетнинг амалдаги ва собиқ аъзолари бу ҳужумларда иштирок этганини билишини тан олди.
Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси томонидан терговда бир қатор бошқа аёллар ҳам интервю олишган. Ула аҳм Талмуд маросимлари ўсмир қизлар ва ўғил болаларни зўрлаш ва жинсий тажовуз қилиш учун ишлатилишини тан олдилар. Бундай зўрлашлар кўпинча Талмуд маросимлари баҳонасида нуфузли шахслар томонидан амалга оширилади. Ишнинг яна бир жабрланувчиси ишни ёпиш учун қилинган ҳаракатлар ҳақида гапириб деди: апеллияция аризаси билан у ишни қайта очди ва ҳомиладорлик пайтида гувоҳлик бериш учун судга борди.