Нега норозилик намойишлари босиб олинган ҳудудлардаги кескин вазиятни янада кучайтирди?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97488-Нега_норозилик_намойишлари_босиб_олинган_ҳудудлардаги_кескин_вазиятни_янада_кучайтирди
Босқин остидаги ҳудудлардаги ҳозирги инқироз ва норозиликларнинг авж олиши сионистик режимнинг сиёсий ва хавфсизлик тузилмасини заифлашганидан далолат беради.
(last modified 2025-08-19T07:21:19+00:00 )
август 18, 2025 18:50 Asia/Tashkent
  • Нега норозилик намойишлари босиб олинган ҳудудлардаги кескин вазиятни янада кучайтирди?
    Нега норозилик намойишлари босиб олинган ҳудудлардаги кескин вазиятни янада кучайтирди?

Босқин остидаги ҳудудлардаги ҳозирги инқироз ва норозиликларнинг авж олиши сионистик режимнинг сиёсий ва хавфсизлик тузилмасини заифлашганидан далолат беради.

Сионистик режим ОАВларининг хабарига кўра, намойишчилар босиб олинган ҳудудларнинг кўп жойларида йўлларни тўсиб қўйган. Норози сионист муҳожирар бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукуматининг урушни давом эттириш қарорларига норозилик сифатида босиб олинган Қуддус ва Тел-авивда кўчаларни тўсди ва Ғазо бўлгасидаги сионист маҳбусларни озод қилиш учун асир алмашиш келишувини талаб қилди. Норозилик намойишлари ва сионист маҳбуслар оилалари томонидан Ғазодаги урушга қарши чақирилган умуммиллий иш ташлаш ишғолчи режим вазирлар маҳкамасидаги бар қанча қаттиққўл вазирларни ғазаблантирди.

Сионистик режимнинг ички хавфсизлик вазири Итамар Бен Гивер бу йиғинларни қоралаб, деди: бугунги зарба Исроилни заифлаштиради, ҲАМАСни эса кучайтиради ва маҳбусларни қайтаришни кечиктиради.

Босиб олинган ҳудудларда норозилик намойишларнинг кучайиши муҳим сиёсий ва хавфсизлик оқибатларга олиб келди. Аксарият намойишчилар Нетаняҳу кабинетида Ғазо урушини бошқариш ва маҳбусларни озод қилиш режаси ва қобилияти йўқ деб ҳисоблайди. Сионистик режимнинг сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик даражалари ўртасидаги кескин тафовутлар ҳам янги босқичга кўтарилди. Истеъфодаги генераллар ва собиқ қўмондонлар ҳукуматнинг уруш сиёсатини танқид қилган, баъзилари эса Ғазо урушини тўхтатишга чақирган. Бинямин Нетаняҳу вазирлар маҳкамасига қарши кенг тарқалган норозилик намойишлари босиб олинган ҳудудлар аҳолиси Тел-авивнинг жанговар ва хавфсизлик сиёсатига энди ишонмасликларни кўрсатади. Партиялар ўртасидаги бўлиниш, хавфсизлик ходимларнинг истеъфога чиқиши, вазирлар маҳкамаси ичидаги келишмовчиликлар қонунийлик инқироздан далолатдир. Босқиндаги ҳудудлардаги ҳозирги инқироз сионистик режимнинг сиёсий ва хавфсизлик тузилмаси заифлашганидан далолат беради. Фаластин қаршиликлари ҳам ҳарбий, ОАВ ва халқ кучидан фойдаланиб, куч тенгламасини ўзггартиришга муваффақ бўлди.